Ўзбекистонда янги даврда жамият ривожланиши, унинг онги ўзгариши давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Ўзбекистондаги илк интернет-дўконлардан бири бўлган Asaxiy компаниясининг миссияси ҳам шунга мос тарзда инсонларнинг дунёқарашини ўзгартириш, ҳаётини осонлаштириш ва яхшироқ келажакка ундашдир.
Шу мақсадда 2018 йилда компания томонидан Asaxiy Books лойиҳасига асос солинди. Лойиҳа бугунги кунга келиб Ўзбекистон китоб бозоридаги муҳим ўйинчилардан бирига айланди. Компания Ўзбекистон бўйлаб китоблар сотувини ривожлантирмоқда, жаҳон адабиётининг машҳур асарларини муаллифлик ҳуқуқларига амал қилган ҳолда ўзбек тилига таржима қилмоқда, шунингдек, электрон ва аудиокитоблар сотувини яхшиламоқда, янги ўзбек ёзувчиларини ҳам қидирмоқда.
Xalq Banki ҳам мана шундай ижтимоий муҳим лойиҳа ривожига ўз ҳиссасини қўшмоқда. 2023 йилда банк ва лойиҳа ўртасида 20 та янги китобга ҳамкорлик шартномаси имзоланган эди. Ўзбекзабон китобхонлар дунёнинг бестселлер китобларини ўз она тилида ўқиши учун Asaxiy Books ва Xalq Banki ўртасида янги шартнома имзоланди. Унга кўра, Xalq Banki китоб лойиҳасига яна 40 та муҳим асарни таржима ва чоп қилишда кўмаклашади. Бу жамиятда билим олиш имкониятларини кенгайтириш ва ўзбек тилидаги фойдали адабиётлар сонини ошириш йўлида навбатдаги қадам бўлиб хизмат қилади.
Шартнома Asaxiy Books`га нафақат жаҳон адабиёти китобларини ўзбек тилида тақдим қилишга имкон беради, балки билвосита китоблар нархи ошиб кетишининг олдини олади. Бундан ташқари, янги очилган болалар ва ўзбек адабиёти таҳририятларини ривожлантириш, янги китоб дўконларини очиш имконини ҳам беради. Xalq Banki сабабли 60 та китоб ўзбек тилида ўз аудиториясини топади.
Xalq Banki ўз ижтимоий масъулиятини чуқур англаб, молиявий хизматлардан ташқари жамиятнинг интеллектуал ривожига ҳам сармоя киритмоқда. Сўнгги йилларда банк китоб соҳасига катта эътибор қаратиб, китобхонликни қўллаб-қувватлаш бўйича намуна кўрсатмоқда. Бундай ташаббуслар банкнинг ижтимоий масъулиятини ва жамиятга бўлган эътиборини яна бир бор тасдиқлайди.
Янги келишув — икки ташкилотнинг ҳам, бутун жамиятнинг ҳам ютуғи. Asaxiy Books ва Xalq Banki келажакда ҳам Ўзбекистон китобхонларини жаҳон адабиёти билан таништиришда ва бестселлер китобларни ўзбек тилида тақдим этишда бардавом бўлади. Бу нафақат китобхонликни ривожлантириш, балки миллатни юксалтириш йўлидаги муҳим қадамдир.
Реклама ҳуқуқлари асосида.