Сиёсат

дайжест

100 нафар фаластинлик Рафаҳдан Ўзбекистонга эвакуация қилинди

Юз нафар фаластинлик ярадор аёллар ва болалар ўз ҳамроҳлари билан бирга Ўзбекистонга вақтинча эвакуация қилинди. Бемор фаластинликлар реабилитация марказлари ва шифохоналарга жойлаштирилади.


дайжест

«Янги транспорт артерияси». Шавкат Мирзиёев — Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли ҳақида

Шавкат Мирзиёев бугун қурилишига старт берилган Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўлини халқаро аҳамиятга эга янги транспорт артерияси деб атади. Лойиҳага кўра, 20 та станция, 42 та кўприк ва 25 та туннель қурилади. Бу йўлда йилига 15 млн тонна юк ташилади.


Иқтисодиёт

дайжест

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 60 млрд доллардан ошди

Ўзбекистоннинг давлат ва хусусий қарзни ўз ичига олувчи ташқи қарзи 9 ой якунларига кўра 60,2 млрд долларга етди. Йил бошидан буён бу кўрсаткич 7,2 млрд долларга кўпайди.


дайжест

Ўзбекистон ва Миср тўсиқларни бартараф этиш ҳисобига товар айирбошлаш ҳажмини 500 млн долларга етказмоқчи

Ўзбекистон ва Миср 15 йил ичида ҳукуматлараро комиссиянинг илк йиғилишини Тошкентда ўтказди. Томонлар тўсиқларни бартараф этиш орқали товар айирбошлаш ҳажмини 500 млн долларга (ҳозир қарийб $42 млн) етказишга, шунингдек, Ўзбекистон-Миср ишбилармонлар кенгашини тузишга келишиб олди.


дайжест

Ўзбекистондан оқ ва чизиқли кунгабоқар уруғларини олиб чиқишга қўйилган тақиқ бекор қилинди

Ўзбекистонда 2022 йил май ойида жорий этилган оқ ва чизиқли кунгабоқар уруғларини экспорт қилишга қўйилган тақиқ бекор қилинди. Мазкур чора уруғчилик корхоналарининг экспорт салоҳиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган.


дайжест

UzAuto Motors ва UzАuto Motors Powertrain бош директори Бу Андерссон ишини якунламоқда

Уч йил аввал UzAuto Motors ва UzАuto Motors Powertrain бош директори этиб тайинланган Бу Андерссон фаолиятини якунламоқда. UzAuto Motors’нинг маълум қилишича, унинг раҳбарлигида ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ошган — 2023 йилда 395 400 машина конвейердан чиққан, бу аввалги йилдан 20% кўп.


дайжест

Президент 2024 йил учун давлат бюджети харажатлари ва ташқи қарзлар чегарасини оширишни тасдиқлади

Президент 2024 йилги давлат бюджетига вазирликлар харажатларини 9,98 трлн сўмга оширишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритишни тасдиқлади. Ташқи қарз бўйича чегара 5 дан 7,3 млрд долларгача ошди. Қўшимча қарзлар ипотека бозорини ривожлантириш ва мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш учун ишлатилади.


дайжест

Тамаки контрабандаси: Ўзбекистон яширин бозорни қисқартириш учун қандай чоралар кўрмоқда?

420 млрд сўм ҳажмдаги тамаки маҳсулотларининг яширин айланмаси муаммоси асосан унинг Ўзбекистон ҳудуди орқали Қирғизистон ва Тожикистонга транзити билан боғлиқ, деди Божхона қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Отабек Ибрагимов. У импортни «оқартириш» учун нималар қилинганини айтди.


Жамият

дайжест

Январда об-ҳаво қандай бўлади?

Январь ойининг биринчи ярмида Ўзбекистон бўйича аномал совуқ кутилмаяпти, дея хабар бермоқда Ўзгидромет. Ҳарорат кечалари −8…+8, кундуз кунлари −2…+15 даража атрофида бўлади. Кейинчалик қисқа даврда ҳаво кечаси −20 даражагача пасайиши эҳтимоли ҳам бор. Айрим кунларда ёмғир, қор ёғиши кутилмоқда.


дайжест

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Авазбек Эргашев вафот этди

Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Авазбек Эргашев 58 ёшида вафот этди. У Қўрғонтепа тумани ҳокими, Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари каби лавозимларда ҳам ишлаган.


дайжест

Тошкентда ҳаво сифати яна хавфли даражага кўтарилди

Жума куни эрталабдан Тошкент яна IQAir халқаро ҳаво сифати мониторинги антирейтингида етакчилар қаторидан жой олди. Тошкент ва Ўзгидромет порталлари ҳам PM2,5 рухсат этилган концентрациядан ошиб кетганини кўрсатмоқда. Бу борада ҳозирча ҳеч қандай расмий баёнот ёки изоҳ берилмади.


дайжест

Тошкентда бир кечада учта ЙТҲ содир бўлди

Тошкентнинг Учтепа, Олмазор ва Мирзо Улуғбек туманларида 27 декабрга ўтар кечаси учта йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда икки ҳайдовчи ва бир йўловчи жароҳат олган.


дайжест

Комил Алламжоновга суиқасд иши бўйича икки нафар Россия фуқаросига қидирув эълон қилинди

Комил Алламжоновга нисбатан қотилликка суиқасд иши бўйича икки нафар Россия фуқароси — Бислан Расаев ва Шамиль Темирхановга қидирув эълон қилинди. Улар қонунга хилоф равишда Ўзбекистонга кириш ва чиқиш, жиноят ҳақида хабар бермаслик ҳамда ўқотар қуролнинг қонунга хилоф муомаласида айбланмоқда.


дайжест

Якшанба ва душанба кунлари жойларда қор ва ёмғир ёғиши мумкин

Шанба куни ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади. 29−30 декабрь кунлари эса аксарият ҳудудларда қор ва ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечалари −2…+5 даража, кундуз кунлари +2…+15 даража атрофида бўлади.


дайжест

Намангандаги каналдан 25 ёшли аёлнинг жасади топилди

Наманганда яшаган аёл оилавий муаммолар сабабли ўзи ва икки фарзандини Шимолий Фарғона каналига ташлади. Болалар қутқариб қолинган, аёл эса вафот этган.


дайжест

Қорақалпоғистон илмий-амалий тиббиёт академияси ташкил этилади

Президент қарори билан Қорақалпоғистон илмий-амалий тиббиёт академияси ташкил этилиши белгиланди. Академия фаолияти 2025 йилнинг 1 октябридан йўлга қўйилиб, унда илмий-тадқиқот лабораторияси, ўқув-симуляцион марказ ва меҳмонхона бўлади.


дайжест

Ҳокимлар, ўринбосарлари ва бошқа мансабдорлар сунъий интеллект билан ишлашга ўргатилади

Йил якунига келиб Ўзбекистоннинг IТ ва телекоммуникация хизматлари экспорти ҳажми 900 млн доллардан ошиши кутилмоқда. Давлат органларининг 3000 нафар ходими, шунингдек, ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари сунъий интеллект соҳасида малака ошириши режалаштирилмоқда.


дайжест

Бухорода 3,6 магнитудали зилзила содир бўлди

Жума куни Бухоро вилояти Жондор туманида 3,6 магнитудали ер силкиниши қайд этилди.


Жаҳон

дайжест

Ҳиндистон собиқ бош вазири Манмоҳан Сингҳ вафот этди

Ҳиндистон собиқ бош вазири Манмоҳан Сингҳ 92 ёшида вафот этди. У мамлакатдаги иқтисодий ислоҳотлар меъмори ва «иқтисодий либераллаштириш қаҳрамони» ҳисобланади. Сингҳ 2004 йилдан 2014 йилгача бош вазир сифатида ишлаган.


дайжест

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилиши бошланди (фото)

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилишига старт берди. «Бу йўналиш Хитойдан Қирғизистонга, Марказий Осиё ва Яқин Шарққа ҳамда Европа Иттифоқига юкларни етказиб беришни таъминлайди», — деди Жапаров.


дайжест

Жанубий Кореяда президент вазифасини бажарувчига ҳам импичмент эълон қилинди

Жанубий Корея парламенти бош вазир, шу билан бирга, президент вазифасини бажарувчи Хан Док Суга импичмент эълон қилди. Бу Су ҳукумати президент Ёль ва унинг рафиқаси терговига оид қонун лойиҳасини кўриб чиқиш ҳамда конституциявий суд таркибига судьяларни тайинлашдан бош тортганидан сўнг содир бўлди.


дайжест

Германия президенти парламентни тарқатиб юборди

Германия президенти Штайнмайер мамлакат парламентини тарқатиб юборди ва муддатидан олдинги парламент сайловлари 2025 йил 23 февралда бўлишини маълум қилди. Аввалроқ бундестаг депутатлари канцлер Олаф Шольц ҳукуматига нисбатан ишончсизлик вотумини қабул қилганди.


дайжест

Azerbaijan Airlines самолёт ҳалокатининг дастлабки сабабларини очиқлади ва қатор Россия шаҳарларига парвозларни тўхтатди

Ҳалокатга учраган Azerbaijan Airlines самолёти «физик ва техник аралашув»га учраган, таъкидлади авиакомпания. У қатор Россия шаҳарларига парвозларни тўхтатди. ОАВга кўра, ҳалокатга Россия ракетаси сабаб бўлган. Росавиация шу куни Украина дронлари ҳужум уюштирганини маълум қилди.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!