Mobiuz «MobiDRIVE» акцияси доирасида навбатдаги абонентга соврин топширилгани ҳақида мамнуният билан хабар бермоқда. Ғолиба жорий йилнинг 12 декабрь куни Mobiuz’нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари жонли эфирида аниқланганди. Икки ҳафтадан сўнг, зарур ҳужжатлар расмийлаштирилгач, у ўз ютуғини қўлга киритди.

mobiuz, реклама

Қарши шаҳридаги янгиланган Mobiuz хизмат кўрсатиш марказида автомобилни топшириш маросими ўтказилди. Тадбирда компания вакиллари, ҳамкорлар, ғолибанинг яқинлари, шунингдек, томошабинлар иштирок этди. Хизмат кўрсатиш маркази раҳбари Шерзод Ҳушимов томонидан гулдурос қарсаклар остида автомобиль калитлари ғолибага топширилди.

mobiuz, реклама

Гулзода Исломова ва унинг турмуш ўртоғи ўз таассуротлари билан бўлишди. Улар танишларининг тавсиясига кўра автомобиллар ўйини ўтказилаётгани ҳақида хабар топгач, Mobiuz’га уланган. Акциянинг биринчи ғолибаси ҳақида билгач, улардаги иштирок этиш иштиёқи янада ошган. Автомобиль ўйналадиган кун ҳақида билишмагани сабабли жонли эфир пайтида компания вакилларидан қўнғироқ келганда, ҳеч ишонгилари келмаган. Аммо ҳаммаси ҳақиқат бўлиб чиқди.

Тадбир давомида ғолибани улаган Mobiuz дилери — In tune with the times МЧЖ вакиллари ҳам пул мукофотлари билан тақдирланди.

Mobiuz мобил операторининг 10 йиллиги муносабати билан бошланган «MobiDRIVE» акцияси давом этмоқда. 2024 йил 31 декабргача исталган инсон ойлик абонент тўлови 35 минг сўмдан кам бўлмаган тариф режаларини танлаб, компанияга уланиши мумкин. Бундай абонентлар автоматик равишда акция иштирокчисига айланади. Компаниянинг амалдаги абонентлари ушбу тариф режаларида *2024# рақамини териб, акцияга қўшилиши мумкин.

mobiuz, реклама

Mobiuz мобил оператори кириб келаётган 2025 йилда Ўзбекистон аҳолисига муваффақиятлар, бахт ва омад тилайди.

Компаниянинг маълум қилишича, январь ойининг биринчи ярмидаёқ «MobiDRIVE» акциясининг учинчи ғолиби аниқланади. Ютуқли ўйинлар жараёнини Mobiuz’нинг Instagram саҳифасида кузатиб бориш имконияти мавжуд.

Акциянинг батафсил шартлари билан ҳавола орқали танишиш мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида.