Андижон вилоятида 22−26 декабрь кунлари Ўзбекистон акциз маркаси ёпиштирилган «Ўзбекистон» коньягини истеъмол қилиш оқибатида 22 та ўткир заҳарланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.

Шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан, 5 киши вафот этди, дейилади хабарда.

Прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилган. Мазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси терговчилари раҳбарлигида тузилган вилоят ИИБ тергов департаменти, ИЖҚК департаменти терговчиларидан иборат тезкор тергов гуруҳи томонидан олиб борилмоқда.