Ўзбекистон Марказий банки томонидан белгиланадиган расмий АҚШ доллари курси 2024 йилда 581,71 сўмга — 27 декабрь куни валюта биржасидаги сўнгги савдо кунида 12 338,77 сўмдан 12 920,48 сўмга кўтарилди.

2024 йил, доллар курси, марказий банк, сўм

Йил давомида миллий валюта 4,71 фоизга қадрсизланди. Миллий валютанинг девальвация суръати 2023 йилга нисбатан паст (9,92 фоиз), бироқ 2022 йилга (3,58 фоиз) нисбатан юқори бўлди.

Декабрь ойида доллар сўмга нисбатан 55,43 сўмга (+0,43 фоиз), ноябрда деярли 91 сўмга (+0,71 фоиз), октябрда 59 сўмга (+0,46 фоиз) ошди.

Иқтисодчи Миркомил Холбоев аввалроқ Ўзбекистон миллий валютаси девалвацияси сабабларини таҳлил қилганди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йилда АҚШ долларининг сўмга нисбатан йиллик ўртача курси 13 250 сўмни (2024-йилга мўлжалланган прогноз даражасидан 4,8 фоизга кўп), 2026 йилда 13 725 сўмни, 2027 йилда 14 150 сўмни ташкил этишини кутмоқда.

2024 йилда долларнинг ўртача курси 12 654 сўм даражасида шаклланган бўлиб, бу 12640 сўм прогноздан бироз юқори ҳисобланади.