Охирги маълумотларга кўра, ҳалокатда атиги 2 киши омон қолган.

Корея Республикасининг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Жанубий Чолла провинциясидаги Муан (Сеулдан 288 км узоқликда) аэропортида Jeju Air йўловчи самолёти учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетиб, тўсиққа урилди, деб хабар бермоқда Yonhap агентлиги.

Ҳодиса эрталаб соат 9:07 да (Тошкент вақти билан 5:07) содир бўлган. Видео кадрларида кўринишича, шассиси чиқарилмаган самолёт учиш-қўниш йўлагидан чиқиб, тўсиққа урилган ва шундан сўнг ёниб кетган.

Boeing 737−8AS самолёти 175 йўловчи ва 6 экипаж аъзоси бўлган 7C2216 рейси билан Бангкокдан қайтаётган бўлган. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида бортда бўлганларнинг камида 96 нафари ҳалок бўлган.

Yonhap маълумотларига кўра, икки киши: йўловчи ва стюардессани қутқаришга муваффақ бўлинган. 120 киши ҳалок бўлгани расман тасдиқланган, аммо ўт ўчириш хизмати вакиллари қутқариб қолишга муваффақ бўлмаган 179 кишининг барчаси ҳалок бўлган деб ҳисоблайди.

Манба: Flightradar24Манба: Flightradar24

Йўловчиларнинг деярли барчаси Корея Республикаси, икки нафари Таиланд фуқаролари эди.

Фавқулодда вазият жойида қутқарув операцияси олиб борилмоқда. Ҳалокатнинг аниқ сабабини аниқлаш учун тергов бошланди.

HL8088 самолёти 2023 йил май ойида. Фото: Даниёр Атажонов / JetPhotos.HL8088 самолёти 2023 йил май ойида. Фото: Даниёр Атажонов / JetPhotos.