Chilon Lubricants – саноатнинг турлича соҳалари учун сифатли суртиш ёғларининг миллий ишлаб чиқарувчиси.

«11 йилдан бери биз Ўзбекистон Республикаси истеъмолчилари учун юқори сифатли суртиш ёғлари ишлаб чиқаряпмиз. Шу вақт ичида биз маҳсулот сифати бўйича бирорта шикоят олмадик. Бизнинг мижозларимиз — қабул қилинадиган материаллар учун ваколатли кирувчи назорат хизматига эга йирик саноат ва транспорт корхоналари. Юқори жавобгарлик зонасига маҳсулотни етказиб бериш — биз ҳар куни ва мамнуният билан шуғулланадиган иш. «Ўзбекистон темир йўллари», Мудофаа вазирлиги, Навоий кон-металлургия комбинати, Ангрен кон-металлургия комбинати, булар бизнинг илк ва доимий мижозларимиздан. Ушбу компанияларнинг мутахассислари билан ҳамкорликда биз муайян вазифалар учун ўнлаб суртиш материаллари ишлаб чиқдик. Мотор мойларимиз, масалан, 11 йил давомида саноат синовларида ва доимий эксплуатация давомида ўзининг юқори иш унумдорлигини тасдиқлади. Биз сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришни яхши биламиз. Ҳозирги вақтда Ўзбекистонга суртиш материалларини импорт қилиш чет элдан нон харид қилгандек гап», – деб ҳисоблайди Chilon Lubricants’нинг ишлаб чиқариш ва янги технологиялар бўйича директор ўринбосари Валерий Ли.

chilon lubricants, реклама

2024 йил ичида корхона ишлаб чиқариш қувватларини йилига 40 минг тоннагачага кенгайтирди. 

Жорий йилда техник мойлар ва пластик суртиш мойларининг кенг қаторига маҳсулотларнинг янги гуруҳлари қўшилди – бурғилаш эритмаларига суртиш қўшимчалари ва суркаш-совитиш суюқликлари.

Маҳсулотларнинг географияси ҳам сезиларли кенгайтирилди. Эндиликда Chilon ва Uno брендлари остида ишлаб чиқарилувчи сифатли мойлар ва суртиш мойларини Фарғона водийсида, Тошкент ва Навоий вилоятларида харид қилиш мумкин.

chilon lubricants, реклама

Корхонанинг лабораторияси ўз техник базасини янгилади ва аккредитация соҳасидаги ўлчовларнинг 52 та параметрига эга. Якунланмаган 2024 йил давомида лабораторияда нефть маҳсулотларининг 17,8 мингта таҳлили ўтказилди.

«Ўтиб бораётган 2024 йил республикамиз ҳаётида қизиқарли воқеаларга тўла бўлди. Кетма-кет иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар, аҳамиятли инфратузилмавий ўзгаришлар, қизиқарли ишлаб чиқариш топшириқлари ва техник ечимлар Ўзбекистонга иқтисодий ривожланиш ва жаҳон иқтисодиётига интеграция йўлида бир нечта муҳим қадамларни босиб ўтиш имконини берди. Маҳсулот Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган, демак, сифатига ишонч билдириш мумкин», – дея маълум қилди компания.

Chilon Lubricants жамоаси Ўзбекистон аҳолисига 2025 йилда ижодий ва профессионал муваффақиятлар тилайди.

Реклама ҳуқуқлари асосида.