Шавкат Мирзиёев 27 декабрь куни «Тадбиркорлар учун тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш бўйича кейинги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолади.
Ҳужжат билан президентнинг 2022 йил 31 майдаги (ПФ-145) ва 2023 йил 23 мартдаги (ПФ-41) фармонининг 1-иловасида кўрсатилган товарларга импорт божхона божининг нол ставкасини қўллаш 2025 йил 1 январгача узайтирилди. Ҳар икки қарор ҳам истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга қаратилган эди.
Гап озиқ-овқат ва бошқа товарларнинг қуйидаги 59 тоифаси ҳақида бормоқда:
- Янги, совутилган, музлатилган йирик шохли қорамоллар, қўйлар, эчкилар, отлар, хачирларнинг истеъмол қилинадиган субмаҳсулотлари;
- Балиқ;
- Балиқ филеси;
- Қуритилган, тузланган ёки дудланган балиқ;
- Шакар ёхуд бошқа ширин таъм берувчи моддалар қўшилган қуюлтирилган сут ва қаймоқлар;
- Сариёғ ва сутдан тайёрланган бошқа мойлар ва ёғлар, сут пасталари;
- Пўчоқли, янги, консерваланган ёки қайнатилган парранда тухумлари;
- Бананлар, шу жумладан янги ёки қуритилган плантайнлар;
- Янги ёки қуритилган цитрус мевалари (лимондан ташқари);
- Қовурилган ёки қовурилмаган, кофеинли ёки кофеинсиз қаҳва, кофе қобиғи ва қаҳва доналарининг қобиғи, ҳар қандай нисбатдаги қаҳвани ўз ичига олган қаҳва ўрнини босувчилари;
- Бир марталик қадоқдаги нетто оғирлиги 3 кг дан ошмайдиган бирламчи қадоқлардаги чой;
- Нетто оғирлиги 3 кг дан ошмайдиган бирламчи қадоқдаги бошқа чой;
- Тозаланган ёки тозаланмаган соя ёғи ва унинг фракциялари;
- Тозаланган ёки тозаланмаган ер ёнғоқ ёғи ва унинг фракциялари;
- Тозаланган ёки тозаланмаган пальма ёғи ва унинг фракциялари;
- Тозаланган ёки тозаланмаган рапс (рапсдан ёки колзадан) ёки хантал ёғи ва уларнинг фракциялари;
- Ҳайвон ва ўсимлик ёғлари ва мойлари ва унинг фракциялари;
- Маргарин;
- Солод экстракти;
- Ёрмалар, гранулалар, шарлар, доналар ёки шунга ўхшаш шаклларда крахмалдан тайёрланган тапиока ва унинг ўрнини босувчилари;
- Ёрмалар донлари ёки донли маҳсулотларини шишириш ёки қовуриш орқали олинган тайёр озиқа маҳсулотлари, ёрма шаклидаги ёхуд дон ёки бошқа усулда тайёрланган (майин ва йирик майдаланган ун, ёрмадан ташқари), дастлабки тарзда қайнатилган ёки бошқача усулда тайёрланган, бошқа жойда кўрсатилмаган ёки киритилмаган ёрма шаклидаги дон (маккажўхори доналаридан ташқари);
- Хамиртуруш;
- Буғдой уни ёки буғдой-жавдар уни;
- Чўчқа гўшти, бошқа гўшт ва гўштли озиқ-овқат субмаҳсулотлари, чўчқа ёғи, гўштдан ажратиб олинган ёғ ва уй паррандаси ёғи;
- Йогурт, пахта, ивиган сут ёки қаймоқ, қатиқ ва бошқа ферментланган ёки ачитилган сут ва қаймоқ;
- Пишлоқ ва твороглар;
- Қобиқсиз тухум ва тухумнинг сариғи;
- Шолғомсимон думалоқ пиёз, шалот пиёзи, саримсоқпиёз, пиёз-порей ва бошқа пиёзли сабзавотлар‚ янги ёки совитилган;
- Салат латук (Lactuca sativa) ва цикорий (Cichorium spp.), янги ёки совитилган;
- Дуккакли сабзавотлар, қуритилган, тозаланган, уруғланган ёки тозаланмаган, бўлинган ёки бўлинмаган;
- Хурмо (финик), анжир, ананас, авокадо, гуава, манго ва мангостин ёки гарсиния;
- Янги олма, нок ва беҳи;
- Бошқа янги мевалар;
- Буғдой ёки жавдардан ташқари ғалла донидан ун;
- Ғалла дон доналаридан ёрма, йирик тортилган ун ва гранулалар;
- Нозик ва дағал ун, кукун, бўлаклар, картошка гранулалари;
- 0713 товар позициядаги қуритилган дуккакли сабзавотларнинг йирик ва майда тортилган ун ва кукунлари, 08 гуруҳдаги маҳсулотлари ёки 0714 товар позициясидаги саго пальмасининг юраги, илдизлари ёки илдиз мевалари;
- Крахмал, инулин;
- Кокос (копра), пальма ядроси ёки бабассу мойлари ва уларнинг фракциялари, рафинадланган ёки рафинадланмаган, лекин кимёвий таркиби ўзгартирилмаган;
- Тайёр ёки консерваланган гўшт маҳсулотлари, ярим тайёр гўшт, қон ёки ҳашаротлар маҳсулотлари;
- Тайёр ёки консерваланган балиқ, балиқ тухумидан тайёрланган осётр икраси ва унинг ўрнини босувчи моддалар;
- Шакарни олиш ёки тозалаш натижасида ҳосил бўлган шинни;
- Таркибида какао бўлмаган қандолат маҳсулотлари (шу жумладан, оқ шоколад);
- Какао таркибли шоколад ва бошқа тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари;
- Спагетти, макаронлар, угра (лапша), лазанья, клецки, равиоли, каннеллони каби макарон маҳсулотлари; кускус, тайёрланган ёки тайёрланмаган;
- Нон, хамирли қандолат маҳсулотлари, пирожнийлар, печенье ва бошқа нон-булочка ҳамда хамирли қандолат маҳсулотлари; вафлилар, вафлили капсулалар, гуручли қоғоз ва шунга ўхшаш маҳсулотлар;
- Мурабболар, мевали желе, мармеладлар, мева ёки ёнғоқ пюреси, мева ёки ёнғоқ пасталари;
- Консерваланган мевалар, ёнғоқлар ва ўсимликларнинг бошқа истеъмол қилинувчи қисмлари;
- Қаҳва, чой ёки парагвай чойи ёки мате, арагвай чойининг экстрактлари, эссенция ва концентратлари ҳамда қаҳва, чой ёки мате ёки парагвай чойи асосидаги тайёр маҳсулотлар;
- Соуслар тайёрлаш учун маҳсулотлар ва тайёр соуслар; таъмли қўшимчалар ва аралаш зираворлар; хантал кукуни ва тайёр хантал;
- Тайёр шўрвалар ва бульонлар ва уларни тайёрлаш учун «ярим тайёр маҳсулотлар»; гомогенлаштирилган таркибли тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари;
- Табиий ёки сунъий минерал, газланган, ширин таъм берувчи моддалар ёки хушбўй таъмли қўшимчалар қўшилмаган сувлар;
- Минерал ва газланган, ширин таъм берувчи моддалар ёки хушбўй таъмли қўшимчалар қўшилган сувлар, бошқа алкоголсиз ичимликлар;
- Соч учун воситалар;
- Соқол олишдан олдин, соқол олишда ва соқол олгандан сўнг ишлатиладиган воситалар, индивидуал қўллаш учун дезодарантлар, ванна қабул қилиш учун бирикмалар, тукларни тушириш учун воситалар ва бошқа атторлик, косметик ёки бошқа пардоз воситалари;
- Болалар кийимлари ва жиҳозлари;
- Патак узунлиги 24 см дан кам бўлган пойабзал;
- Спагетти, макаронлар, угра (лапша), лазанья, клецки, равиоли, каннеллони каби макарон маҳсулотлари;
- Бошқа усулда тайёрланган ёки консерваланган мевалар, ёнғоқлар ва ўсимликларнинг бошқа истеъмол қилинувчи қисмлари;