2025 йил 1 апрелдан Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи ёки тиббий хизмат кўрсатувчи юридик шахслар қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўлай бошлайди. Бу президентнинг 27 декабрдаги фармониданазарда тутилган.
Қайд этилишича, бунда реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича берилган онлайн назорат-касса техникаси ёки виртуал касса чеклари, расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактуралар ҳамда бошқа ташқи ва ички маълумотлар асосида солиқ органлари томонидан ҚҚС бўйича ҳисоботлар автоматик тарзда шакллантириб борилади.
Бундан ташқари, фармацевтика ишлаб чиқаришда қўлланадиган импорт полизтилен хомашёси учун белгиланган акциз солиғини бекор қилиш кўзда тутилган.
Ўзгартиришлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини 2025 йил мартигача ишлаб чиқиш вазифаси қўйилган. Шундан сўнг у парламент ва президент томонидан тасдиқланиши керак.
ҚҚС бўйича таклиф июль ойида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги вакилларининг тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги тадбиркорлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотида муҳокама қилинган эди.
Тадбиркорлардан бири бозорда ҳамма учун тенг шароит яратиш мақсадида солиққа оид ўзгаришларни таклиф қилди. Унга кўра, ҳозирда кўплаб хусусий клиникалар 4 фоизлик айланма солиғи тўлайди ва ўз айланмаси 1 миллиард сўмдан ошмаслигига ҳаракат қилмоқда.
Унинг айтишича, белгиланган тариф лимити туфайли дори-дармон ва тиббий техника контрабандаси «гуллаб-яшнамоқда», ҚҚС бўйича имтиёзлар бекор қилингандан сўнг бозорда контрабанда маҳсулотлари янада кўпайиб кетиши мумкин. Шунингдек, у дори воситалари миллионлаб тиражда, тиббий асбоб-ускуналар эса узоғи билан 1000 дона сотилаётганига эътибор қаратди.
2017 йилдан бошлаб улгуржи савдо (дистрибьюторлар) учун чекланган устама базавий нархнинг 15 фоизини, чакана савдо (дорихоналар) учун харид нархининг 20 фоизини ташкил қилади. 2020 йилда дори-дармонлар нархлари референт нарх белгилаш тизими доирасида рўйхатдан ўтказила бошланди. Бу тартибга солувчи орган томонидан ишлаб чиқарилган ва бошқа бир қанча мамлакатларда ишлаб чиқарувчи маҳсулот нархларини таққослашдир. Давлат регулятори хорижда маълум бир маҳсулот учун нарх даражасини таққослаб, сотувчиларга ундан ошиб кетишини тақиқлаб, бозор нархининг чегарасини танлаш ҳуқуқига эга.
Шундан сўнг Фармацевтика агентлиги раҳбари Абдулла Азизовнинг бу таклиф аллақачон президент фармони лойиҳасига киритилгани ва Президент администрациясида кўриб чиқилаётганини айтди. У 2025 йилдан дори воситалари ва фармацевтика маҳсулотлари билан шуғулланувчи барча компаниялар ҚҚС тўловчига айланишини айтганди.