Президент Шавкат Мирзиёев 27 декабрь куни «Тадбиркорлар учун тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш бўйича кейинги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолади.
Ҳужжат 20 декабрь куни фаолтадбиркорлар билан бўлиб ўтган учрашув якунлари бўйича қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2028 йил 1 январга қадар қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ва фойдасолиғи ставкалари ўзгаришсиз қолади.
2025 йилнинг 1 январидан 2028 йилнинг 1 январигача айрим ижтимоий шартларни бажарувчи тикув, поябзал ва чарм-атторлик саноати корхоналари учун фойда солиғи ва ўзларининг ходимлари учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари 1 фоиз этиб белгиланди. Улар қуйидаги шартларга бир вақтнинг ўзида жавоб бериши керак:
- жами ходимлар сонининг камида 15 фоизи Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ёки Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг аъзоларидан ташкил тогганда;
- ҳар ойда ҳар бир ходимга иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг. икки бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланганда;
- солиқ даврида тикув-трикотаж, пойабзал ёки чарм-атторлик маҳсулотларини реализация қилишдан тушган умумий тушуми жами товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромаднинг камида 90 фоизини ташкил этганда.
Савдо-саноат палатаси ҳузурида Тадбиркорларга ташқи молия бозорларига чиқишга кўмаклашиш маркази ташкил этилади. Марказ халқаро маблағларни жалб қилиш бўйича консалтинг хизматларини кўрсатади.
Ҳар йили камида 100 нафар тадбиркор унинг хизматларидан фойдаланиши мумкин бўлади. Марказни молиялаштириш Савдо-саноат палатасининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 2025 йилда айланма маблағларини тўлдиришга ажратиладиган кредитлар учун Савдони ривожлантириш компаниясига унинг талабномасига асосан 5 йил муддатга 2028 йил 1 январдан қайтариш шарти билан 2 фоиз ставкада 100 млн доллар миқдорида қўшимча маблағ ажратади.
Тижорат банклари ушбу маблағлардан қишлоқ хўжалиги, саноат ва савдо корхоналарини кредитлаш учун фойдаланиш имкониятига эга бўлади.
Тижорат банкларининг айланма маблағларини тўлдиришга ажратиладиган кредитлар учун кредит суммасининг 50 фоизигача (50 фоизи ҳам киради), бироқ 10 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик тақдим этилади.
2025 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини калибровка қилиш ва қадоқлаш бўйича лойиҳалари учун револъвер кредитлар олишлари мумкин бўлади.
2025 йил 1 январдан тўқимачилик маҳсулотларига экспорт солиқлари белгиланади:
- ҳар бир килограмм пахта ип-калаваси учун унинг йиғим экспорт нархинидан 2 фоизи (0,05 доллардан ошмаслиги керак).
- ҳар бир килограмм трикотаж мато учун унинг йиғим экспорт нархининг 1 фоизи.
Шунингдек, ҳар йили 5 мингдан ортиқ иш ўрни яратиб, 100 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўлаётган тадбиркорлар ўртасида «чемпионлар» рўйхати шакллантирилади.
Президентнинг мазкур фармони билан 59 турдаги озиқ-овқат ва бошқа товарлар, жумладан, гўшт, сут маҳсулотлари, сабзавот ва меваларга импорт божининг ноль ставкаси қўлланиши 2026 йил 1 январгача узайтирилганди. Қарор ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлашга қаратилган
Шу билан бирга, шу фармон билан Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши ва эксперт гуруҳлари таркибини тасдиқланди. 46 нафар тадбиркорлар орасида Зафар Ҳошимов, Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Мурод Назаров, Click, Amirsoy таъсисчилари ва бошқалар бор.