Соғлиқни сақлаш вазирлиги одатдагидек янги йилнинг биринчи суткасида туғилган чақалоқлар ҳақида маълумот берди. Унга кўра, 2025 йилнинг 1 январь куни 1641 нафар чақалоқ дунёга келди.

Гўдакларнинг 845 нафари қиз, 796 нафари ўғил болалардир. Улар орасида 23 эгизак (жами 47 нафар бола) бор, яъни 22 таси (44 нафар бола) икки ҳомилалик, 1 таси (3 нафар бола) эса уч ҳомилалик эгизакдир.

Энг кўп чақалоқ Фарғона, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида туғилди.

Туғилишлар сонининг вилоятлар кесимидаги рўйхати:

  • Фарғона вилояти — 244 нафар
  • Самарқанд вилояти — 186 нафар
  • Қашқадарё вилояти — 181 нафар
  • Сурхондарё вилояти — 172 нафар
  • Тошкент вилояти — 150 нафар
  • Тошкент шаҳри — 139 нафар
  • Андижон вилояти — 90 нафар
  • Жиззах вилояти — 87 нафар
  • Бухоро вилояти — 86 нафар
  • Хоразм вилояти — 83 нафар
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 71 нафар
  • Наманган вилояти — 65 нафар
  • Сирдарё вилояти — 45 нафар
  • Навоий вилояти — 42 нафар.

Маълумот учун, 2018 йилнинг худди шу куни 1961 нафар, 2019 йилда 1708 нафар, 2020 йилда 1974 нафар, 2021 йилда 1644 нафар, 2022 йилда 2316 нафар, 2023 йилда 2155 нафар, 2024 йилда эса 1859 нафар чақалоқ туғилганди.