Сиёсат
Эркин Муҳитдинов Ўрмон хўжалиги агентлигига директор в.б. бўлди
Бир ой олдин Экология вазирлигида иш бошлаган Эркин Муҳитдинов Ўзбекистон Ўрмон хўжалиги агентлиги директори этиб тайинланди. Ўрмон хўжалиги идорасини етти йилдан ортиқроқ давомида Низомиддин Бакиров бошқариб келаётганди.
Шавкат Мирзиёев Янги Орлеандаги теракт муносабати билан таъзия йўллади
Шавкат Мирзиёев АҚШнинг Янги Орлеан шаҳрида машина одамлар орасига кириб боргани билан боғлиқ «террорчилик ҳаракати» муносабати билан Жо Байденга таъзия мактуби юборди. Ҳодиса оқибатида 14 киши ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар жароҳат олган.
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда 2024 йилдаги инфляция: нархлар қандай ўзгарди?
2024 йил Ўзбекистонда расмий инфляция 9,8 фоизни ташкил этди, бу Марказий банк кутилмаларидан юқори. 1 йилда картошка деярли 40 фоиз, сабзи 18,3 фоизга қимматлади. Газ тарифлари ўртача 2,3 баравар, электр энергиясиники эса қарийб 1,7 баравар, пропан нархи 30,9 фоизга, бензинники 5,9 фоизга ошди.
Лимитдан ўтган тадбиркорларга электр ва газ учун оширилган тарифлар миқдори ўзгарди
Ўзбекистон ҳукумати кечикиб бўлса-да, белгиланган лимитдан ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси ва газ учун қўшимча тўловлар миқдорини пасайтирди. Лимитнинг ўзи эса оширилди.
Тошкент метрополитени Россиядан учта янги поезд олди
Тошкент метрополитени 2024 йил охирида Россияда ишлаб чиқарилган учта янги таркибни олди. Ўтган йили жами 11 та тўрт вагонли поезд олиб келинди.
Ўзбекистонда палов 2024 йилда 15,6 фоизга қимматлади
2024 йил якунига кўра Ўзбекистонда паловнинг ўртача нархи 15,6 фоизга ошди, дея хабар бермоқда Статистика агентлиги. Ошнинг энг юқори нархи Тошкентда, энг пасти эса Наманганда қайд этилди. Палов индекси мамлакатда харид қобилияти паритетини аниқлашнинг норасмий усули ҳисобланади.
Ўзбекистонда тадбиркорларни электрдан қарзи учун тармоқдан узишни тўхтатиш режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда электр энергиясидан хўжасизларча фойдаланганлик учун жавобгарлик чораларини қайта кўриб чиқиш режалаштирилмоқда. Тадбиркорлар учун жаримадан қарздорлиги ҳисобига тармоқдан узиш ўрнига бўлиб-бўлиб тўлаш механизмини жорий этиш таклиф этилмоқда.
Ўзбекистондаги туман банклари филиалларида маҳаллабай ишлаш бўлимлари ташкил этилади
1 февралга қадар туман банклари филиалларида маҳаллабай ишлаш бўлимлари ташкил этилиб, уларга «маҳалла банкирлари» тайинланади. Шунингдек, ҳар бир маҳаллада улар билан бирга ишлайдиган «ёрдамчи-агентлар» танлаб олинади.
Давлат бюджети бу йил ҳам аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилади — президент
Президент 2025 йил учун давлат бюджети ижросини таъминлашга доир йиғилиш ўтказди. Маҳаллий бюджетлар даромадини ва мустақиллигини ошириш, харажатларнинг ижтимоий йўналтирилганлигини сақлаб қолиш режалаштирилмоқда. Давлат бюджети бу йил ҳам аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилади, деди Мирзиёев.
Жамият
«Байрамни болаларинг олдида эмас, суриштирув изоляторида ўтказишинг аниқ эди-ку». Алишер Қодиров — заправка олдида шикоят қилган фуқаро ҳақида
Депутат Алишер Қодиров газ заправкадан масъулларга мурожаат қилган ва кейинчалик «майда безорилик» сабаб 15 суткага қамалган фуқарони танқид қилди. «Байрамни болаларинг олдида эмас, суриштирув изоляторида ўтказишинг аниқ эди-ку», — деб ёзган депутат.
Шанба куни ҳудудларда қор ва ёмғир ёғиши мумкин
Шанба куни аксарият ҳудудларда ёмғир, қор ёғиши кутилмоқда. Якшанбада эса ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Ҳарорат кечаси 0…-5, кундузи +1…+8 даража атрофида бўлади.
АЭС қурилиши лойиҳаси жараёнида Тошкент ва Жиззахда жамоатчилик эшитуви ўтказилади — АЭС дирекцияси раҳбари
АЭС қуриш дирекцияси директори Отабек Аманов кичик қувватли атом электр станцияси қурилиши лойиҳаси жараёнида Тошкент ва Жиззах вилоятларида жамоатчилик эшитуви ўтказилишини маълум қилди.
Бекободдаги ИИБ биносида фуқарони уриб ўлдирган ИИБ ходими 9 йилга қамалди
Бекобод шаҳри ИИБ биносида 43 ёшли фуқарони калтаклаб ўлдирган ИИБ ходимига нисбатан суд ҳукми ўқилди. У 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Ғайрат Дўстов озод этилди: апелляция суди ҳибс муддатини қисқартирди
Суд апелляцион инстанцияси метан-заправка ёпилгани ҳақидаги кескин нутқидан сўнг 15 суткага қамалган ҳайдовчи Ғайрат Дўстовнинг ҳибс муддатини 8 суткага қисқартирди ва озод қилди. Судьянинг қилган ишидан пушаймонлиги ва ҳолат жанжалга арзиши ҳақидаги саволига у «йўқ, арзимайди», деб жавоб берди.
Фото: Ботаника боғида Марказий Осиё Янги йил марафони
Пойтахтдаги Ботаника боғида 1 январь куни Марказий Осиё Янги йил марафони бўлиб ўтди. У ўнинчи йилдирки, янги йилнинг илк кунида спортчи ва ҳаваскорларни старт чизиғига олиб чиқиб, ўз орзулари сари югуришга куч бағишламоқда. Марафон иштирокчилари ва сеҳрли, дўстона муҳит — «Газета.uz» репортажида.
Жаҳон
«Давлат раҳбари „Худонинг ердаги сояси“ эмас, ёлланма менежер» — Қозоғистон президенти
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 2022 йил январдаги тартибсизликларга изоҳ берди. «Воқеалар мамлакатга ҳокимиятни бирлаштириш кераклигини ва давлат раҳбари „Худонинг ердаги сояси“ эмас, балки ёлланма менежер эканини ўргатди», — деди у.
«Сиёсий андишаси билан ажралиб турмади». Тоқаев — Назарбоевнинг истеъфодан кейинги ҳаракатлари ҳақида
Нурсултон Назарбоев истеъфога чиққач, «сиёсий андишаси билан ажралиб турмади» ва амалдорлар билан йиғилишларни давом эттирди. Қозоғистон раҳбари Тоқаевнинг сўзларига кўра, бундай вазият икки ҳокимиятчиликка ва ундан кейинги инқирозга, жумладан, 3 йил олдинги январь воқеаларига сабаб бўлди.
Жанубий Кореяда президентни ҳибсга олиш ордерининг ижроси муваффақиятсиз кечди
Жанубий Кореяда ҳарбийлар ва қўриқчилар қаршилик кўрсатгани учун президентликдан четлатилган Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш ордери муваффақиятсиз кечди. 31 декабрда Корея тарихида илк бор суд амалдаги президентни ҳибсга олишга ордер берганди. Ёль бунгача чақирув қоғозларини 3 марта эътиборсиз қолдирган.
Тоқаев Қозоғистонда иккинчи ва учинчи АЭС қурилишини истисно қилмади
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев мамлакатда иккинчи ва учинчи АЭС қурилишини истисно қилмади. «Мен Қозоғистон атом энергетикаси ривожланган давлатга айланиши керак, деб ҳисоблайман. Унинг келажаги катта», — деди у.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!