Сиёсат

дайжест

Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг вазифалари белгиланди

Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалар фаолиятини ташкил қилиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг вазифалари белгиланди. Ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ривожланиш бўйича таҳлилий ҳужжатларни ҳамда ички ва ташқи сиёсатга оид таклифларни мунтазам равишда президентга киритиб бориш шулар жумласидан.


дайжест

Давлат органлари ва ташкилотларининг очиқлигини мониторинг қилиш тўғрисидаги низом тасдиқланди

Давлат органлари ва ташкилотларининг очиқликни таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган мажбуриятларга риоя этилишини масофадан мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.


дайжест

Тест: Бу гапни ким айтган?

Сиёсатчилар тилидан ҳар йили «қанотли жумла»га айланиб, муаллифидан-да машҳурроқ ва узоқроқ яшайдиган фикрлар янграйди. 2024 йил ҳам бу борада истисно бўлмади, «Газета.uz» эса шундай иқтибослар асосида тест тайёрлади. Арбобларимиз чиқишларини қанчалик диққат билан кузатганингизни билиб олинг.


дайжест

Кўп қаватли уйлар олди, маҳаллаларнинг ички кўчаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилади

Дала четлари, шахсий томорқалар, хонадонлар, кўп қаватли уйлар олди ва маҳаллаларнинг ички кўчаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш режалаштирилмоқда. Махсус ишчи гуруҳ тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, уруғ ва кўчат танлаш бўйича тавсиялар беради.


Иқтисодиёт

дайжест

2025 йилда жисмоний шахслар учун ижара тўловининг янги минимал ставкалари белгиланди

2025 йил 1 январдан бошлаб бино ёки автомобилни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун энг кам ижара ставкалари оширилди. Халқ депутатлари кенгашлари ижара ставкаларига оширувчи коэффициентларни қўллашлари мумкин бўлади.


дайжест

Ўзбекистонда рўйхатдан ўтмаган электрон савдо платформалари фаолияти тақиқланади

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 1 июлдан бошлаб электрон тижорат операторлари сифатида фақат Ўзбекистон резидентлари — давлат рўйхатидан ўтган юридик шахслар фаолият юритиши мумкин.


дайжест

«Тошкент-Шарқий» аэропорти рўпарасидаги 25,5 га ер 522,7 млрд сўмга сотилди

«Тошкент-Шарқий» аэропорти рўпарасида, «Янги Ўзбекистон» боғи яқинида қурилаётган 25,5 гектар ер участкаси 522,7 млрд сўмга сотилди. Аукционда битта таклифдан сўнг Valid Trading ғолиб бўлди.


Жамият

дайжест

Хонанда Бахтиёр Султонов 60 ёшида вафот этди

«Бедана» қўшиғи билан халққа танилган хонанда Бахтиёр Султонов 60 ёшида вафот этди.


дайжест

Қорақалпоғистонда маст аскар 5 кишини пичоқлади, улардан бири вафот этди

Нукус шаҳридаги ФВВга қарашли ҳарбий қисмда бир йиллик хизматни ўтаётган 19 ёшли аскар 5 кишини пичоқлади. Оқибатда улардан бири вафот этди, қолганларига шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Иш Ҳарбий прокуратура юритувига олинди.


дайжест

Тошкентда мотоциклда 310 км/соат тезликда ҳаракатланган блогер жаримага тортилди

Ҳайдовчи Тошкентда BMW спорт мотоциклида соатига 310 км тезликда ҳаракатланиб, бу ҳақда ижтимоий тармоқларда видео жойлаштирди. У тезликни оширгани учун жаримага тортилди.


дайжест

Нима тайёрлаймиз: тортлар

Шоколад ва ялпизли торт, медовик, «Граф вайроналари», «Наполеон» ва бошқа торт рецептлари — Zira.uz жамланмасида.


дайжест

Давлат боғчаларида давомат тизими автоматлаштирилади

Ҳукумат қарори билан мактабгача таълим тизимини рақамлаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси белгиланди. Унга кўра, ходимлар ва тарбияланувчилар давомати, озиқ-овқат харажатлари «Болалар боғчаси» ахборот тизими орқали ҳисобга олиб борилади.


дайжест

Репортаж: Тошкент автобусларига энди нақд пул ўтмайди

Тошкент автобусларида йўл ҳақи энди фақат карта ва QR-кодли чипталар билан тўланади. Бир марталик QR-кодли чиптани Paynet, MultiPay ёки Oson инфокиоскларидан сотиб олиш мумкин. «Газета.uz» автобус бекатида чипта олиш амалиётини синаб кўрди. Бу вақтда тизимдаги айрим камчиликлар ҳам юзага чиқди.


дайжест

Газ ҳолатидаги ёқилғида ишловчи аппаратларнинг хавфсизлиги бўйича регламент тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан газ ҳолатидаги ёқилғида ишловчи аппаратларнинг хавфсизлиги бўйича техник регламент тасдиқланди. Ҳужжат билан газ ёқилғисида ишловчи аппаратларнинг рўйхати тасдиқланмоқда.


дайжест

Лимитдан ошган электр учун қўшимча тўлов миқдори аҳоли учун эмас, юридик шахслар учун ўзгарди — Энергетика вазирлиги

Ижтимоий тармоқларда электр энергияси истеъмоли 200 кВт/соатдан ошса, ҳар бир киловатт учун 900 сўм эмас, 540 сўм тўланиши бўйича ёлғон маълумотлар тарқалмоқда, дея хабар қилди Энергетика вазирлиги. Лимитдан ошгандаги қўшимча тўлов миқдори аҳолига эмас, тадбиркорларга камайган.


Жаҳон

дайжест

Германия ва Франция ТИВ раҳбарлари ЕИ номидан Сурияга борди

Германия ва Франция ташқи ишлар вазирлари Европа Иттифоқи номидан Сурияга бориб, музокаралар ўтказди. Улар Сурия халқига ҳокимиятни тинч йўл билан топширишда ёрдам бериш, ҳуқуқлар кафолатлари, Россиянинг у ердаги ҳарбий базаларини ёпиш каби масалаларни муҳокама қилди.


дайжест

Суд Трампга ноқонуний тўловлар бўйича 10 январь куни ҳукм чиқаради

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг порноактрисага қилган тўловларини яшириш учун ҳужжатларни қалбакилаштиргани бўйича суд ҳукми 10 январь куни — унинг инаугурациясидан 10 кун олдин эълон қилинади. Судья сиёсатчига нисбатан қамоқ ёки жарима тайинлаш нияти йўқлигидан огоҳлантирди.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!