Вазирлар Маҳкамасининг 26 декабрдаги «Газ ҳолатидаги ёқилғида ишловчи аппаратларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан газ ҳолатидаги ёқилғида ишловчи аппаратларнинг рўйхати тасдиқланмоқда.
Импорт қилинадиган газ ускуналари учун қуйидаги маълумотлар тақдим этилиши керак:
- ташкилот номи, савдо номи ёки савдо белгиси;
- ташкилотнинг почта манзили.
Маълумотлар давлат тилида тақдим этилиши керак.
Техник регламент қуйидаги талабларни ўз ичига олади:
- газ ҳолатидаги ёқилғида ишлайдиган қурилмалар учун хавфсизлик талаблари;
- ушбу қурилмалардан фойдаланиш учун ҳужжатлар ва қоидаларга ўрнатилган талаблар;
- уларни қадоқлаш, идентификациялаш ва мувофиқликни баҳолаш учун бўйича талаблар.
Ҳужжатга кўра, газ ускуналарини таъмирлаш, ўрнатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш давомида тегишли йўриқномалардан ташқари газ ускунасига ўрнатиладиган мослама ва ускуна тақдим этилиши керак.
Ишлаб чиқарувчи томонидан газ ускуналарининг йўриқномаларида тайёр ускунанинг асосий қисмини ташкил этадиган мосламаларга кўрсатиладиган созлаш, фойдаланиш ва техник хизматлар бўйича барча керакли маълумотлар бўлиши лозим.
Газ ускуналарини ишлатиш бўйича қўлланмада газ ускуналаридан фойдаланиш шартларини чекловчи ёки хавфсизлик чораларини кўриш зарурлиги тўғрисида огоҳлантирувчи маълумотлар, шунингдек, уларнинг бутун хизмат муддати давомида хавфсиз ишлаши учун зарур бўлган маълумотлар бўлиши ва фойдаланувчига уларнинг имкониятлари чекланганини кўрсатиши керак.
Шунингдек, фойдаланиш қўлланмасида газ ускунасини хавфсиз утилизация қилиш бўйича тавсиялар бўлиши керак. Фойдаланиш ҳужжатлари қоғоз шаклида бўлади. Унга электрон шаклидаги фойдаланиш ҳужжатлари тўплами илова қилиниши мумкин. Регламент 2025 йилнинг июнь ойидан кучга киради.