Тошкентда 2025 йил 1 январдан автобусларда йўл ҳақини нақд пул кўринишида тўлаш амалиёти тўхтатилди. Автобусларда йўл ҳақи энди фақат АТТО ва банк карталари орқали, шунингдек, Paynet, MultiPay ёки Oson тўлов тизимларининг инфокиоскларидан сотиб олинадиган QR-кодли бир марталик чипталар ёрдамида тўланади.
Автобусларда йўл ҳақи учун нақд тўлов 2000 сўмдан 3000 сўмгача оширилади. Нақдсиз тўловда нарх ўзгармай, 1700 сўм бўлиб қолади.
Ушбу тизим энди ишга тушди ва уни ҳали тўла мукаммал деб бўлмайди. Масалан, бир марталик чиптани сотиб олиш мумкин бўлган инфокиосклар ҳамма жойда ҳам бевосита бекат ичида эмас. Бундан бошқа ноқулайликлар ҳам мавжуд. Аммо улар вақт ўтиши билан ҳал этилишига умид бор.
«Газета.uz» Тошкент шаҳридаги автобус бекатларидан бирида QR-кодли чипта сотиб олиш амалиётини синаб кўрди. Уни видео давомида томоша қилишингиз мумкин.