«2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун билан мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланди ва улар 10−12,7 фоизга ошди.
Ушбу ставкалар жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларига солиқ солиш мақсадида қўлланилади ҳамда кўчмас мулкдан текин фойдаланиш шартномаларига (бундан яқин қариндошлар ўртасидаги тузилган шартномалар мустасно) нисбатан татбиқ этилади.
Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар кенгашлари ижара тўловининг энг кам ставкаларига нисбатан туманлар ва шаҳарлар кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланиши даражасига қараб 2,0 гача оширувчи коэффициентни жорий этишга ҳақли.
Халқ депутатлари туманлар ва шаҳарлар кенгашларига туманлар ҳамда шаҳарларнинг оммавий дам олишга ва (ёки) туризмга ихтисослаштирилган айрим ҳудудларида мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаларига Тошкент шаҳри учун белгиланган миқдорларгача ўсиб борувчи коэффициентларни жорий этиш ҳуқуқи берилган.
2025 йилдан бошлаб янги ставкалар (аввалгилари қавс ичида)
№ | Ижарага бериладиган мол-мулк тури | Белгиланган ставка миқдорини тавсифловчи кўрсаткич | Ойлик ижара тўлови ставкаларининг энг кам миқдорлари, сўмда | ||
Тошкент шаҳри | Нукус шаҳри ва вилоят маркази бўлган шаҳарлар | бошқа | |||
1 | Бинолар: | ||||
турар жой | умумий майдоннинг 1 кв. метри учун | 28 000 (25 000) | 13 500 (12 000) | 5500 (5000) | |
нотурар жой | 45 000 (40 000) | 26 500 (23 500) | 11 000 (10 000) | ||
2 | Автомобиль транспорти: | ||||
енгил автомобиллар (йўловчилар, багаж ташишга мўлжалланган ҳамда ҳайдовчи ўрнини ҳисобламаганда, ўриндиқлари сони 8 тадан кўп бўлмаган автотранспорт воситалари) | 1 та автотранспорт воситаси учун | 858 000 (780 000) | |||
микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари | 1 705 000 (1 550 000) |