Ўзбекистонда амалдорларнинг халқ билан мулоқоти камайиб бораётгани сари, уларнинг тилидан «учадиган» «қанотли жумлалар» (халқ таърифи билан айтганда — «қовун»лар) ҳам йилдан-йилга камайиб кетмоқда. Аммо жараён бутунлай тўхтаб қолган эмас — давлат арбоблари жамоатчилик билан 2024 йилда ҳам, озми-кўпми, мулоқот қилиб турди, ўз-ўзидан бир қатор ёддан чиқмас иқтибослар ҳам айтилди. «Газета.uz» улар асосида тест тайёрлади.