Men G‘olib Run югуриш мусобақаси 12 январь куни Янги Ўзбекистон боғида бўлиб ўтади, у ерда мамлакат қуролли кучларининг мингдан ортиқ вакиллари, куч тузилмалари ходимлари, профессионал спортчилар ва ҳаваскор югурувчилар тўпланади.

  • иштирокчилар тўпланиши: эрталаб соат 10:00 да;
  • тадбир бошланиши: соат 11:00 да.

Тадбирнинг асосий ташкилотчиси Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси бўлиб, у Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги кўмагида ўтказилмоқда. Бош ҳамкор сифатида «Ўзбекнефтгаз» АЖ иштирок этмоқда.

Men G‘olib Run ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақаси Қуролли Кучлар ва куч тузилмалари ўртасида шоссе югуриши бўйича Ўзбекистон чемпионати доирасида ўтказилмоқда. Анъанага кўра, мусобақанинг биринчи босқичи январь ойида, иккинчи босқичи эса май ойида, Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб ўтказилади. Men G‘olib Run ўтиб борувчи кубоги қуйидагилар орасида ўйналади:

  • Қуролли Кучлар ўқув юртларининг 6 та жамоаси;
  • куч тузилмалари нинг 7 та жамоаси.

«Men G‘olib Run югуриш мусобақаси жамиятда миллий-ватанпарварлик руҳини юксалтириш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва куч тузилмалари вакиллари ўртасидаги мусобақа ҳамда дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган. Айниқса, ушбу нуфузли тадбир федерация ҳомийлигида ўтказилаётгани мамнуният уйғотади. Men G‘olib Run нафақат ҳарбий хизматчилар ва куч тузилмалари ходимлари учун, балки барча югуриш ишқибозлари учун ҳам янги спорт мавсумига кучли старт бўлиб хизмат қилади», – деди Енгил атлетика федерацияси раисининг ўринбосари Андрей Абдувалиев.

Ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақасига иккита масофа киритилган:

  • 3 км;
  • 10 км.

Иштирокчилар учун слотларни 8 январгача Yugur.uz платформасидаги ҳавола орқали сотиб олиш мумкин. Слотлар сони чекланган: 

  • 3 км масофага – 860 та; 
  • 10 км масофага – 640 та ўрин мавжуд.

Старт пакетлари нархлари:

  • 3 км – 149 минг сўм;
  • 10 км – 199 минг сўм.

Югуриш ишқибозлари якка тартибда, идоравий тузилмалар учун жамоавий мусобақалар ташкил этилади.

Иштирокчиларнинг старт пакетига қуйидагилар киради:

  • кўкрак старт рақами;
  • Мy Laps чипи;
  • бафф;
  • Long Sleeve футболкаси;
  • 4 тўғноғич.

Старт пакетлари 10 январь куни соат 10:00 дан 18:00 гача Енгил атлетика федерацияси биносида берилади. Манзил: Ислом Каримов кўчаси 98-уй. Мўлжал: Пахтакор стадиони.

Men G‘olib Run ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақасини ўтказиш ҳақидаги расмий низом билан Енгил атлетика федерацияси сайтида танишиб чиқиш мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида.