UzAuto Motors 7 январь куни Cobalt GX-STYLE AT PLUS ва Cobalt GX-MIDNIGHT AT автомобиллари контрактацияга қўйилишини маълум қилди.

Автомобилларни харид қилиш учун шартномалар 7 январь куни соат 10:00 дан бошлаб savdo.uzavtosanoat.uz онлайн платформаси ва UzAvtosavdo иловаси орқали тузилиши мумкин бўлади.

UzAuto Motors ўз хабарида автомобиль хариди учун тузилган шартномалар бўйича тўлов етти календар кун ичида амалга оширилиши лозимлигини эслатган.

Эслатиб ўтамиз, UzAuto Motors 19 декабрь куни ҳам Cobalt учун контрактация очганди.