6 январь куни соат 20:25 да Ўзбекистонда эпицентри Навоий вилоятига тўғри келган ер силкиниши қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.
Зилзила маркази — Томди тумани. Координаталар: 41,92 градус шимолий кенглик; 65,08 градус шарқий узунлик. Магнитуда — 3,6. Чуқурлик — 10 км. Эпицентр Тошкентдан 352 км шимоли-ғарбда.