Режиссёр Брэди Корбет томонидан суратга олинган «The Brutalist» фильми энг яхши фильм (драма) номинациясида 2025 йилги «Олтин глобус» мукофотини қўлга киритди. 82-мукофот топшириш маросими 5 январь куни Лос-Анжелесда Голливуд Хорижий матбуот ассоциациясида бўлиб ўтди.
Йўналишлар бўйича мукофотларни қуйидаги фильмлар ва ижодкорлар қўлга киритди:
- Энг яхши фильм (комедия ёки мюзикл) — «Эмилия Перес»;
- Энг яхши чет тилидаги фильм — «Эмилия Перес»;
- Энг яхши анимацион фильм — «Оқим»;
- Актрисалар орасида энг яхши ижро (драма) — Фернанда Торрес («Мен ҳамон шу ердаман»);
- Актёрлар орасида энг яхши ижро (драма) — Эдриан Броуди («Бруталист»);
- Актрисалар орасида энг яхши ижро (комедия ёки мюзикл) — Деми Мур («Субстанция»);
- Актёрлар орасида энг яхши ижро (комедия ёки мюзикл) — Себастиан Стэн («Бошқа одам»);
- Энг яхши иккинчи план актрисаси — Зои Салдана («Эмилия Перес»);
- Энг яхши иккинчи план актёри — Киран Калкин («Ҳақиқий оғриқ»);
- Энг яхши режиссёр — Брэди Корбет («Бруталист»);
- Энг яхши сценарий — Питер Строхан («Конклав»);
- Энг яхши мусиқа — Трент Резнор, Аттикус Росс («Даъвогарлар»);
- Энг яхши тарона — Эль Маль («Эмилия Перес»);
- Касса натижалари бўйича муваффақият — «Золима»;
- Энг яхши сериал (драма) — «Сёгун»;
- Энг яхши сериал (комедия ёки мюзикл) — «Уддабуронликлар»;
- Энг яхши мини-сериал — «Гўдак буғу»;
- Актрисалар орасида энг яхши ижро (драма, сериал) — Анна Саваи («Cёгун»);
- Актёрлар орасида энг яхши ижро (драма, сериал) — Ҳироюки Санада («Cёгун»);
- Актрисалар орасида энг яхши ижро (комедия ёки мюзикл, сериал) — Жин Смарт («Уддабуронликлар»);
- Актёрлар орасида энг яхши ижро (комедия ёки мюзикл, сериал) — Жереми Аллен Уайт («Айиқ»);
- Актрисалар орасида энг яхши ижро (мини-сериал) — Жуди Фостер («Чинакам изқувар: тунлар мамлакати»);
- Энг яхши иккинчи план актрисаси (сериал) — Жессика Ганнинг («Гўдак буғу»);
- Актёрлар орасида энг яхши ижро (мини-сериал) — Колин Фаррелл («Пингвин»);
- Энг яхши иккинчи план актёри (сериал) — Таданобу Асано («Cёгун»);
- Энг яхши стендап комедия концерти — Али Вонг: «Ёлғиз хоним»
Эслатиб ўтамиз, «Газета.uz» янги йил арафасида «Контекст» подкастида кинорежиссёр Сарвар Каримов билан 2024 йилда тақдим этилган кинолар ҳақида суҳбатлашганди. Подкастда Сарвар Каримов, жумладан, ижодкорлари «Олтин глобус» мукофотига сазовор бўлган «Субстанция», «Золима», «Гўдак буғу», «Пингвин» каби картиналар ҳақида ўз фикрларини билдирганди.
Подкастни тўлиқ қуйидаги ҳавола орқали томоша қилиш мумкин: