Тошкент шаҳри Яшнобод туманида 5 январь куни фуқаро 10 метрлик чуқурликка тушиб кетди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, якшанба куни соат 13:58 да туманнинг Бойқўрғон маҳалласида фуқаро эҳтиётсизлик сабаб ҳожатхона учун қазилган 10 метрлик чуқурликка тушиб кетгани ҳақида ФВБга хабар келиб тушган.

Қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, қутқарув анжомлари ёрдамида фуқарони чуқурликдан чиқариб олган ва биринчи ёрдам кўрсатган.

Шундан сўнг фуқарога тиббий ёрдам кўрсатиш учун тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган. Фуқаро енгил тан жароҳати олган бўлиб, ҳозирда шифокорлар назорати остида. Унинг аҳволи яхши, дейилади хабарда.