Шавкат Мирзиёев Хитой жануби-ғарбидаги тоғли ҳудудларда кучли зилзила оқибатида одамлар ҳалок бўлгани юзасидан мамлакат раиси Си Цзиньпинга таъзия йўлади.
Президент матбуот котибининг қайд этишича, Ўзбекистон раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган, жабрланганлар тез орада шифо топишини тилаган.
Аввалроқ ёзганимиздек, 7 январь куни эрталаб Тибет ҳудудидаги Шигацзе шаҳрининг Динжи уездида 6,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, ер қимирлаши оқибатида камида 95 киши ҳалок бўлган бўлса, камида 130 киши жароҳатланди, минглаб уйларга зарар етди.