ФВВ қутқарувчилари томонидан Жиззахда кир ювиш машинаси ичида қисилиб қолган болакай қутқарилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.
Ҳолат 6 январь куни соат 18:40 да Жиззах шаҳри Иттифоқ маҳалласидаги бўлган. ФВБга кўп қаватли уйларнинг бирида болакай эҳтиётсизлик оқибатида кир ювиш машинанинг қуритиш қисмида қисилиб қолгани тўғрисида хабар тушган.
ФВБ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, қутқарув анжомлари ёрдамида болакай соғ-саломат чиқариб олиниб, ота-онасига топширилган. Вазирлик боланинг аҳволи яхшилигини билдирди.