Санкт-Петербургдан Самарқандга учаётган Boeing-737 самолёти Москванинг Внуково аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди, деб хабар берди РИА Новости фавқулодда хизматлардаги манбасига таяниб.
Mash Telegram каналининг хабар беришича, самолёт Utair авиакомпаниясига тегишли.
«Самолёт стабилизатордаги носозлик туфайли Внуково аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди. Қўниш муаммосиз ўтди», — деди РИА манбаси.
Flightradar хизматидаги ушбу парвоз харитасида самолёт Ленинград вилояти узра ҳавога кўтарилгандан сўнг икки марта, сўнгра Внуковога қўнгунга қадар Москва вилояти устида яна ўн марта айлангани кўринади.
Қайд этилишича, самолётда 173 нафар йўловчи бўлган.
Авиакомпания, аэропорт ва Россия авиация маъмурияти ҳозирча вазиятга изоҳ бермади.