Сиёсат
Республика тез тиббий ёрдам маркази Қорақалпоғистон филиалига янги раҳбар тайинланди
Ильяс Нуримбетов Республика тез тиббий ёрдам маркази Қорақалпоғистон филиали директори этиб тайинланди. У тайинловга қадар ССВ Тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармаси Қорақалпоғистон бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон бош вазирлари чегара масаласи бўйича учрашув ўтказди
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳукумат раҳбарлари уч давлат чегаралари туташган нуқтада умумий чегара участкалари чизиғи масаласи бўйича учрашув ўтказди. Улар ушбу йиғилиш «халқлар ва мамлакатлар фаровонлиги йўлида минтақа тақдирини ўнлаб йиллар давомида белгилаб беришига» ишонч билдирди.
Нуруллан Эрлепесов Қорақалпоғистон иқтисодиёт ва молия вазири этиб тайинланди
Қорақалпоғистон иқтисодиёт ва молия вазири этиб Нуруллан Эрлепесов Умирзакович тайинланди.
Иқтисодиёт
Депутатлар электрон сигареталарни тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Асосий маълумотлар
Депутатлар электрон сигареталар (тамакини иситиш тизимлари эмас, вейплар) муомаласини тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Соғлиқни сақлаш вазири бундай сигареталар ёшлар орасида кенг тарқалганини айтиб, уларнинг зарари ҳақида маълумот берди.
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари декабрь ойида ҳам камайди
Ўзбекистоннинг халқаро захиралари декабрь ойида 290 млн долларга камайиб, 2024 йил якунига кўра 41 млрд 181,6 млн долларни ташкил этди. Йил давомида олтин нархининг кўтарилиши фонида резервлар қиймати 6,6 млрд долларга кўпайди.
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини суғурталаш жамғармасини ташкил этиш таклиф қилинмоқда
Қонунчилик палатасида қишлоқ хўжалигини суғурталаш жамғармасини ташкил этиш бўйича қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. Ҳужжат билан суғурталаш жараёнида иштирок этувчи субъектларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланмоқда.
Туристик кластерларни ташкил этиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори билан туристик кластерларни ташкил этиш тартиби тасдиқланди. Туроператор — меҳмонхона — транспорт хизматларини кўрсатадиган, меҳмонларни сақлаш ва ҳунармандчилик маҳсулотлари сотиш учун шароити мавжуд тадбиркорлар туристик кластер мақомини олишга ариза юбориши мумкин.
Жамият
Мулоҳаза: Нима учун маъмурий қамоқ кўп ҳолларда ҳуқуқбузарлик муаммосини ҳал қилмайди ва уни суиистеъмол қилишдан қандай тийилиш мумкин?
Ўзбекистонда маъмурий қамоқ ҳуқуқбузарликка қарши курашнинг баҳсли чораси бўлиб қолмоқда. Унинг кенг қўлланиши тизимнинг инсонпарварлигига шубҳа уйғотади. Маъмурий қамоқ қачон ўринли, уни қўллаш бўйича ёндашувни қандай ўзгартириш керак? Ҳуқуқшунослар Ҳусаин Раджапов ва Фарҳод Фозилов мулоҳазаси.
Транспорт вазирлиги Тошкент автобусларида йўл ҳақини нақд пулда тўлайдиган йўловчилар учун жаримани рад этди
ЎзА Тошкент автобусларида йўл ҳақини нақд пулда тўлайдиган йўловчилар «чиптасиз саёҳат» моддаси бўйича жаримага тортилиши ҳақида хабар берди. Хабарни аксарият ОАВ ва «Тошшаҳартрансхизмат» қайта чоп этди. Транспорт вазирлиги эса маълумотни рад этди.
Тошкент вилоятида онаси калтаклаган 4 ёшли қиз вафот этди
23 декабрь куни Бўстонлиқ туманида 4 ёшли қиз онасининг калтаклаши оқибатида шифохонага ётқизилганди. Бола 15 кун ўтиб тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистонда материаллари тарқатилиши тақиқланган саҳифалар рўйхати янгиланди
Олий суд экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ва Ўзбекистонга олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган контентлар рўйхатини янгилади. Улар орасида Telegram, YouTube, Instagram`даги ва аудио, видео ва матн форматдаги материаллар бор.
Тошкентга учиб келаётган самолётда борт кузатувчисига шилқимлик қилган эркак 5 суткага қамалди
Сочи — Тошкент йўналиши билан учиб келаётган самолётда маст эркак борт кузатувчи қизнинг танасини бир неча марта ушлаб, шаҳвоний шилқимлик қилди. Суд унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.
Июлдан шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли ҳам расман тан олинади
1 июлдан шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг my.gov.uz даги электрон шакли расман тан олинади. Уларнинг қоғоз нусхалари банкларда, нотариал идораларда, аэропорт, вокзал каби тегишли ҳужжатларни сўрайдиган ташкилотларда талаб этилмайди.
Тошкент вилоятида февралдан иссиқ сув ва иситиш таъминоти нархи оширилади
Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши қарори билан 2025 йил февраль ойидан аҳоли ва юридик шахслар учун иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти тарифлари нархи оширилмоқда. Рўйхат.
Аттракционлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича техник регламент тасдиқланди
Ҳукумат қарори билан аттракционлар хавфсизлиги бўйича техник регламент ва уларнинг давлат реестрини юритиш тўғрисидаги низом тасдиқланди. Хавфсизлик талабларига риоя этилиши юзасидан давлат назорати асосан тўртта идора томонидан амалга оширилади.
2024 йилда 263 млрд сўмлик давлат харидлари ноқонуний ўтказилган — Антикоррупция агентлиги
2024 йилда 263,9 млрд сўмлик 234 та давлат хариди ноқонуний ўтказилгани аниқланиб, натижалари бекор қилинди, деб Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мониторинг хулосаларини эълон қилди. Уларнинг аксарияти ССВ, Транспорт вазирлиги ҳиссасига тўғри келди.
Ўзбекистонда қарздорлар учун мажбуриятлар реестри пайдо бўлади
Депутатлар мажбуриятлар реестрини жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Унда суд ва бошқа ҳужжатлар бўйича мажбуриятларини бажара олмайдиган қарздорлар маълумотлари бўлади. Бунда жорий этилган чекловлар мажбурият бажарилгунга қадар ўз кучида қолади.
Метапневмовирус янги бўлмаган, мавсумий ва кенг тарқалган вирус — ЖССТ
ЖССТ метапневмовирус бўйича изоҳ бераркан, у янги вирус эмаслигини таъкидлади. У кенг тарқалган бўлиб, қиш ва баҳорда айланиб юради ва шамоллашга ўхшаш респиратор аломатларни келтириб чиқаради. Вирусли инфекция учун одатий профилактика чоралари — қўлларни ювиш ва хонани шамоллатиш.
Жаҳон
«Гренландия ва Панама канали АҚШ назоратига ўтиши, Канада Америка штатига айланиши керак». Трампнинг нутқидаги асосий гаплар
Дональд Трамп Гренландия ва Панама канали АҚШ назоратига ўтиши кераклиги, бунинг учун ҳарбий куч ишлатишни истисно қилмаслигини айтди. У, шунингдек, Канадани Қўшма Штатларга қўшиш учун «иқтисодий куч» билан таҳдид қилди. АҚШнинг сайланган президенти яна нималар деди — «Газета.uz» обзорида.
БАА Исроил ва АҚШ билан Ғазони вақтинча бошқаришни муҳокама қилмоқда — Reuters
БАА Исроил ва АҚШ билан Исроил қўшинлари олиб чиқиб кетилгандан кейин Ғазо секторининг келажаги бўйича ёпиқ музокаралар олиб бормоқда, деб ёзди Reuters. Абу Даби Фаластин маъмуриятини ислоҳ қилиш, ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш тарафдори.
Дания, Гренландия ва Канада Дональд Трампнинг ҳудудий даъволарига жавоб берди
Дания, Гренландия ва Канада бош вазирлари АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг ушбу ҳудудлар устидан назорат ўрнатиш истагини билдирган баёнотларига изоҳ берди. «Гренландия Гренландия халқига тегишли», — деб жавоб берди гренланд ҳукумати раҳбари.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!