Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига Нуруллан Эрлепесов Умирзакович тайинланди. Бу ҳақда Вазирлар Кенгаши матбуот хизмати хабар қилди.

Шу муносабат билан 7 январь куни Қорақалпоғистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги биносида тайинловга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Жўқорғи Кенгесининг Бюджет, иқтисодий ислоҳотлар, инвестициялар ва инновация масалалари қўмитаси раиси Сейтназаров Бердибек сўзга чиқиб, йиғилганларга янги вазирни таништирди.

Нуруллан Ерлепесов 1971 йилда Нукус шаҳрида туғилган. У аввал Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтини, 2010 йилда эса Қорақалпоқ давлат университетининнг сиртқи бўлимини тугатган.