Ижтимоий тармоқларнинг бирида Фарғонада уйда сақланаётган ёввойи Калифорния форси илони акс этган видео тарқалди. Фарғона вилояти ИИБ ТКХ Киберхавфсизлик бўлими ходимлари бу ҳолатни вилоят Экология бошқармасига билан бирга ўрганди. Бу ҳақда бошқарма ахборот хизмати хабар қилди.

Шаҳарнинг Машъал маҳалласида яшовчи фуқаро К.К. ўз хонадонида илонни ҳеч қандай рухсатномасиз боқиб келаётгани аниқланган. Бу ҳолат «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунга зид экани учун масала тегишли идораларга йўналтирилган.

илон

Қайд этилишича, Экологик назорат инспекцияси ва Фарғона шаҳар бўлими давлат инспекторлари вазиятни ўрганиб, фуқаро билан суҳбатлашган. Натижада К.К. илонни ҳайвонот боғига топширишга рози бўлган ва илон Фарғона ҳайвонот боғига ўтказилган.