Наманган вилояти Поп тумани ФВБ бошлиғи 160 минг доллар пора олаётган вақтида ушланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, мансабдор шахс 2 гектар ер майдонини ўзининг танишлари орқали харидор номига расмийлаштириш ҳамда у ерда коттеж типидаги уй-жойлар қуриши учун рухсат олиб беришни ваъда қилган.
Бу ер ФВБ бошлиғининг оила аъзоларига Поп тумани ҳокимининг 2021 йил февраль ойидаги қарори билан лимон етиштириш учун иссиқхона ташкил этиш мақсадида ажратиб берилган бўлган. У 160 минг доллар олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда содир этилган фирибгарлик) ва 28,211-моддаси 2-қисми «б» (кўп миқдорда пора бериш) банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.