Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2024 йил 24 декабрь куни 2025−2027 йилларга мўлжалланган солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисидаги қонунни имзолади.

Унга кўра, 2025 йил учун амалдаги асосий солиқ ставкалари сақланиб қолинди:

  • Даромад солиғи — 15 фоиз;
  • ҚҚС — 12 фоиз;
  • Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи — 12 фоиз;
  • Ижтимоий солиқ — бюджет ташкилотлари учун 25 фоиз ва бошқалар учун 12 фоиз;
  • Айланмадан солиқ — 4 фоиз;
  • Ер солиғи (қишлоқ хўжалиги ерлари) — 0,95 фоиз;
  • Юридик шахслар учун мол-мулк солиғи — 1,5 фоиз;
  • Суғориш учун фойдаланиладиган сув солиғи — 1 метр куб учун 100 сўм (ҳисоблагичлар ва сувни тежовчи технологиялар мавжуд бўлмаганда 1,1 коэффициент билан).

Президент қарори билан ҚҚС ва даромад солиғи ставкалари 2028 йилгача оширилмаслиги белгиланди.

Ўзгаришлар

2025 йил 1 январдан филтрли сигареталар учун 10 фоизли адвалор акциз солиғи бекор қилинди ва ички бозор учун ставка 19,7 фоизга — 1000 донаси учун 300 минг сўмгача (250,7 минг сўм эди), импорт қилинадиган сигареталар учун эса 330 минг сўмгача оширилди (+1,5 фоиз, 325 минг сўм эди).

1 июлдан бошлаб сигареталар учун акциз солиғи ставкалари маҳаллий ва импорт қилинадиган товарлар учун унификация қилинади — 1000 дона учун 340 минг сўм миқдорида.

1 январдан бошлаб бошқа тамаки маҳсулотларига ҳам акциз солиғи оширилди: таркибида никотин бўлган суюқликка (вейплар учун) деярли 3 баравар — 1 мл учун 2000 сўмгача (670 сўм эди), сигаралар — бир дона учун 20 минг сўм (6400 сўм эди), қиздириладиган тамаки — 1 кг учун 450 минг сўм (382 минг сўм эди), чекиладиган, ўрама тамаки — 1 кг учун 600 минг сўм (382 минг сўм эди).


Тамаки маҳсулотлари турлари
Солиқ ставкалари

импорт қилинганда
ишлаб чиқариладиган
1.
Фильтрли, фильтрсиз сигареталар, папирослар, сигариллалар (сигаритлар), биди, кретек
2025 йил 1 январдан: 330 000 сўм / 1 000 дона
2025 йил 1 январдан: 300 000 сўм / 1 000 дона
2025 йил 1 июлдан бошлаб:

340 000 сўм / 1 000 дона
2.
Сигара
20 000 сўм / 1 дона
3.
Чилим учун тамаки
600 000 сўм / кг*
4.
Чекиладиган, ўрама тамаки
600 000 сўм / кг
5.
Чайналадиган, ҳидланадиган ва шимиладиган тамаки382 000 сўм / кг
6.
Қиздириладиган тамаки таёқчаси, қиздириладиган тамакили капсула ва таркибида тамаки мавдуд бўлган ўхшаш тамойил билан фойдаланиладиган бошқа маҳсулотлар450 000 сўм / кг
7.
Никотинли тамакисиз снюс
154 000 сўм / кг
8.
Таркибида никотин мавжуд бўлган суюқлик (картрижларда, резервуарларда ва электрон сигаретларда фойдаланиш учун бошқа контейнерларда)**
2000 сўм / мл

* Белгиланган солиқ ставкаси бўйича солиқ чилим учун тамакисиз аралашмани олиб киришда ҳам тўланади.

** Таркибида никотин мавжуд бўлган суюқликни (никотинни) уни истеъмол қилиш (электрон ва бошқалар) тизимларида олиб киришда солиқ таркибида никотин мавжуд бўлган суюқлик ҳажмидан келиб чиққан ҳолда тўланади.

1 январдан бошлаб маҳаллий алкоголли маҳсулотлар (ароқ, коньяк ва бошқалар) учун акциз солиғи ставкаси 10 фоизга индексация қилинди ва эндиликда 1 литр спирт учун 44 минг сўмни (40 минг ўрнига) ташкил этади, импорт қилинадиган товарлар учун эса у 25 фоизга — 101,5 минг сўмдан 76 минг сўмгача камайтирилди.

Маҳаллий ва импорт қилинадиган ишлаб чиқариш учун этил спиртига солинадиган акциз солиғи унификация қилинди ва энди литри учун 15 минг сўмни ташкил этади (аввал 14,9 минг сўм ва 70 фоиз эди). Дон дистиллятига ва техник спиртни олиш учун сарфланган этил спиртининг бошланғич фраксияси учун акциз солиғини ҳисоблаш аниқлаштирилмоқда. Дон дистилляти бўйича стандартга мувофиқ, у 52 фоиз ҳажмли этил спиртини ўзида акс эттиради.

Винолар учун тарифлар ҳам унификация қилинди. Маҳаллий табиий винолар учун акциз солиғи 1 литр учун 5000 сўм (1 сўм эди), импорт винолари учун 14 минг сўм (28,5 минг сўм эди), бошқа маҳаллий винолар учун 6 минг сўм (2310 сўм эди), бошқа импорт қилинган винолар учун эса 20 минг сўм (40,6 минг сўм ўрнига) этиб белгиланди.

Пивога акциз солиғи маҳаллий пиво литри учун 2000 сўм, импорт қилинган пиво учун 6000 сўм этиб белгиланди. Илгари бу кўрсаткичлар 1628 сўм ва 50 фоиз (лекин камида 12,2 минг сўм)ни ташкил этган.


Алкоголь маҳсулотлари турлари
Солиқ ставкалари (1 литр учун)

импорт қилинганда
ишлаб чиқариладиган
1.
Озиқ-овқат хом ашёсидан ректификацияланган этил спирти, ректификацияланган ва эфироальдегидли фраксиядан техник этил спирти ва этил спиртининг бошланғич фракцияси, шунингдек дон дистилляти (техник спиртни олиш учун сарфланган этил спиртининг бошланғич фрацияси бундан мустасно)
15 000 сўм
2.
Ароқ, коньяк ва бошқа алкоголь маҳсулотлари (акциз тўланадиган товарлар таркибидаги сувсиз этил спиртининг 1 литри учун, бундан 3 ва 4-бандлар мустасно)
76 000 сўм
44 000 сўм
3.
Вино:


табиий равишда ачитилган табиий винолар (этил спирти қўшилмаган ҳолда)
14 000 сўм
5000 сўм
бошқа винолар, шу жумладан вермут
20 000 сўм
6 000 сўм
4.
Пиво
6 000 сўм
2000 сўм

1 апрелдан нефть маҳсулотлари (бензин, авиакеросин, дизель ёнилғиси, экологик тоза дизель ёнилғиси), двигатель мойлари ҳамда суюлтирилган ва сиқилган газга акциз солиғини 10 фоизга ошириш режалаштирилган, бу «уларнинг чакана нархларига сезиларли таъсир кўрсатмайди», дейилади бюджетнома лойиҳасида.

1 апрелдан акциз солиғини таркибида шакар бўлган барча алкоголсиз ичимликларга қўллаш таклиф қилинмоқда. Газсиз ширин чойлар, мева шарбатлари, саноат усулида ишлаб чиқариладиган компотлар ва таркибида шакар бўлган бошқа газсиз ширин ичимликлар (морслар, лимонадлар, кваслар) учун литрига 500 сўм акциз солиғини жорий этиш режалаштириляпти. Бунда мева ва сабзавотлардан тайёрланган, табиий ширин (таркибида фруктоза, глюкоза) бўлган ва қўшимча шакар қўшилмаган шарбатлар учун акциз солиғи қўлланилмайди.

Таркибида ширинлаштирувчи ёки хушбўйлаштирувчи моддалари бўлган газланган ва газсиз ичимликлар учун акциз солиғини 1 литри учун амалдаги 500 сўмдан 300 сўмгача камайтириш таклиф этилганди, бироқ бу амалга ошмади. Гап шакар ўрнига шакар ўрнини босувчи моддалар ишлатиб тайёрланадиган диетик газли ичимликлар ҳақида бормоқда.


Товарлар номи
Солиқ ставкалари
2025 йил 1 январдан
2025 йил 1 апрелдан
1.
Нефть маҳсулотлари:


АИ-80 ва ундан юқори бензин
340 000 сўм / тонна
375 000 сўм / тонна
АИ-91 ва ундан юқори бензин
303 000 сўм / тонна
335 000 сўм / тонна
авиакеросин (синтетикдан ташқари)
271 000 сўм / тонна
300 000 сўм / тонна
дизель ёқилғиси (синтетикдан ташқари)
326 000 сўм / тонна
360 000 сўм / тонна
ЭКО дизель ёқилғиси (синтетикдан ташқари)
293 000 сўм / тонна
325 000 сўм / тонна
дизель ёки карбюратор (инжектор) двигателлари учун мотор мойи
461 000 сўм / тонна
510 000 сўм / тонна
2.
Полиэтилен гранулалар
10 фоиз
3.
Табиий газ
12 фоиз
4.
Якуний истеъмолчига реализация қилинадиган:


АИ-80 ва ундан юқори бензин
1 литр учун 476 сўм / 1 тонна учун 633 000 сўм
1 литр учун 525 сўм / 1 тонна учун 700 000 сўм
АИ-91 ва ундан юқори бензин
1 литр учун 425 сўм / 1 тонна учун 565 000 сўм
1 литр учун 470 сўм / 1 тонна учун 621 000 сўм
дизель ёқилғиси
1 литр учун 476 сўм / 1 тонна учун 578 000 сўм
1 литр учун 525 сўм / 1 тонна учун 635 000 сўм
суюлтирилган газ
1 литр учун 476 сўм / 1 тонна учун 904 000 сўм
1 литр учун 525 сўм / 1 тонна учун 1 000 000 сўм
сиқилган газ
1 метр куб учун 678 сўм
1 метр куб учун 750 сўм
5.
Хушбўйлаштирувчи ёки ранг берувчи қўшимчаларсиз оқ шакар20 фоиз

Таркибида шакар ёки бошқа ширинлаштирувчи ёки хушбўйлаштирувчи моддалар мавжуд бўлган ва истеъмол қадоғига қадоқланган ичимликлар* (энергетик ва тетиклаштирувчи ичимликлар бундан мустасно):



газланган
1 литр учун 500 сўм
газланмаган-
1 литр учун 500 сўм
Энергетик ва тетиклаштирувчи ичимликлар
1 литри 2000 сўм

* Мевалар ва (ёки) сабзавотлардан тайёрланган, табиий ширин бўлган ҳамда таркибида қўшимча шакар ва бошқа ширинлаштирувчи ёки хушбўйлаштирувчи моддалар мавжуд бўлмаган шарбатларга нисбатан солиқ қўлланилмайди.

1 январдан сувдан фойдаланувчилар, жумладан, электр станциялари, коммунал хизматлар, пиво ва винодан ташқари алкоголсиз ва алкоголли ичимликлар ишлаб чиқарувчилар ҳамда саноат корхоналари учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 10 фоизга оширилди. Президентнинг 2023 йил 1 апрелдаги (ПҚ-107) қарорига мувофиқ, бошқа тармоқлар учун сув солиғи ставкалари саноат учун белгиланган тарифлар билан босқичма-босқич унификация қилинади.

Автомобилларни ювишда фойдаланиладиган сув учун солиқ ставкаси 5,5 баравар оширилади — 1 кубометр учун 2700 дан 15 минг сўмгача.


Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилар ва солиқ солиш объектлари
1 метр куб учун солиқ ставкаси (сўмда)
ер усти сув ресурслари манбалари
ер ости сув ресурслари манбалари
1.
Иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги корхоналар (2-бандда кўрсатилганлардан ташқари), шу жумладан саноат корхоналари, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар
700
850
2.
Электр станциялари ва коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари
110
135
3.
Қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқларни ўстириш (етиштириш) учун фойдаланиладиган сув ҳажми, шу жумладан деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги ерларига эга бўлган жисмоний шахслар
100
100
4.
Автотранспорт воситаларини ювиш учун ишлатиладиган сув ҳажми
15 000
15 000
5.
Алкоголсиз ичимликларни ҳамда пиво ва винодан ташқари алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажми
38 000
38 000

Қазилма бойликларида солиқ улуши унинг харид нархига нисбатан жуда пастлигини инобатга олиб мармар, гранит, табиий безактош, қум-шағал аралашмаси (шу жумладан, қурилиш қуми ва қумтошлар) учун алоҳида солиқ ставкалари белгиланди.

Бундан ташқари, кон-кимё хомашёси ҳамда бошқа норуда қурилиш материаллари учун қазиб олинган ҳажмга белгиланган қатъий ставкалар 10 фоизга индексация қилинди.

9.
Норуда қурилиш материаллариЦемент хом ашёси, бундан цемент ишлаб чиқариш учун мўлжалланган оҳактош мустасно
5 фоиз
Цемент ишлаб чиқариш учун мўлжалланган оҳактош
6600 сўм / тонна*
Арраланадиган харсангтош, харсангтош, оҳактош-чиғаноқ, оҳактош (цемент ва оҳак ишлаб чиқариш учун мўлжалланган оҳактошдан ташқари), доломитлар, қурилишда ишлатиладиган майда тошлар, базальт, гранодиоритлар, граносиенитлар, сиенитлар, порфиритлар, диабаз-порфиритлар, габбро, сланец жинслари, карбонат хом ашёси, травертин
5 фоиз, бироқ камида 6160 сўм / метр куб
Табиий безактошдан блоклар
5 фоиз, бироқ камида 10 000 сўм / метр куб
Мармар
5 фоиз, бироқ камида 20 000 сўм / метр куб
Гранитлар
5 фоиз, бироқ камида 30 000 сўм / метр куб
Гипс тоши, гипс ва ангидрид, ганч
5 фоиз, бироқ камида 15 950 сўм / метр куб
Ғишт-черепица хом ашёси, лёсслар ва лёссимон жинслар
5 фоиз, бироқ камида 4620 сўм / метр куб
Қурилиш қуми, қумтошлар, қум-шағал аралашмаси**
5000 сўм / метр кубдан кам бўлмаган
Оҳак ишлаб чиқариш учун мўлжалланган оҳактош, фарфор хом ашёси, керамзит хом ашёси, мергел, аргиллитлар, вулқон жинслари, пеллитли туффитлар, минерал тола ишлаб чиқариш учун базальт, диабаз, глиеж, андезибазальт, темир таркибли қўшимчалар, магнетит-гематитли жинслар ва бошқа норуда қурилиш материаллари ҳамда кенг тарқалган фойдали қазилмалар
5 фоиз

*Белгиланган солиқ ставкаси бўйича солиқ цемент ишлаб чиқарувчи заводлар, шунингдек уларга цемент хом ашёси — оҳактошни реализация қиладиган солиқ тўловчилар томонидан тўланади.

Юридик ва жисмоний шахслар учун ер солиғининг базавий ставкалари 10 фоизга оширилди.

Товарлар, ишлар ва хизматлар электрон савдоси билан шуғулланувчи компаниялар (маркетплейслар) учун фойда солиғи ставкаси 7,5 фоиздан 10 фоизга, айланмадан солиқ ставкаси 2 фоиздан 3 фоизга оширилди.

2023 йилда бундай тадбиркорларнинг электрон тижорат доирасидаги умумий айланмаси 3,6 трлн сўмни (2022 йилда — 3 трлн сўм) ташкил этган. Солиқ имтиёзлари даромад солиғи бўйича 20,1 млрд сўмни (2022 йилда — 25,1 млрд сўм), айланмадан солиқ бўйича эса — 1,9 млрд сўмни (2022 йилда — 1 млрд сўм) ташкил этганди.

1 январдан мобиль алоқа хизматларига акциз солиғи бекор қилинди.

Газ учун акциз солиғи ставкаси 20 фоиздан 12 фоизга туширилди. Шу билан бирга, импорт қилинадиган газ учун акциз солиғи қайтарилди, у ҳам 12 фоизни ташкил этади.

2023 йилда жорий этилган айланмадан олинадиган қатъий солиқ ставкалари оширилди. Улар 2026 йил 1 январгача амал қилади (бунгача улар муддатсиз жорий қилинганди). Тўловлар миқдори:

Йиллик айланмаси, млн сўмЖорий ставка, млн сўм

Таклиф этилаётган ставка, млн сўм

500 гача2534
500 — 10003040

Молиячи Отабек Бакиров «кичик бизнес субъектлари орасида энг оммабоп» ҳисобланган айланмадан қатъий белгиланган солиқни бекор қилишга бу уриниш биринчиси эмаслигини таъкидлаганди.

«Шу йил баҳорда ҳам яширин иқтисодиётга қарши кураш чоралари баҳонасида тадбиркорлар учун энг қулай солиқ механизмини тугатишга уриниб кўрилганди. Ўшанда ташаббускорларнинг уриниши жамоатчиликнинг эътирозлари туфайли чиппакка чиққанди. Эслатиб ўтамиз, бизнес фаолликни бошлаш ва мавжуд фаолиятни оқартириш учун кўприк вазифасини бажараётган ушбу механизмни 2 йил аввал давлат раҳбарининг ўзи таклиф этган эди», — деди у.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳозирча нима учун 2026 йилдан бошлаб ушбу механизмдан воз кечишга қарор қилингани ҳақида изоҳ бермади.

1 январдан маҳаллий бюджет даромадларини ошириш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларнинг турар ва нотурар кўчмас мулк объектларига солинадиган мол-мулк солиғи ставкалари 10 фоизга индексация қилинмоқда (Кенгашлар бу солиққа 0,5 гача пасаювчи коэффициент қўллаши мумкин).

Якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкаларини 10 фоизга оширилди, шунингдек, фаолият тури ва ҳудудига қараб минимал ва максимал ставкалар белгиланди.


Фаолият тури
Бир ойлик солиқ ставкалари (сўмда)
Тошкент шаҳри
Нукус шаҳри ва вилоят марказлари бўлган шаҳарлар
бошқа шаҳарлар
бошқа аҳоли пунктлари
1.
Чакана савдо:
озиқ-овқат товарлари ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари билан
700 000 — 1 000 000
265 000 — 800 000
деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан
230 000 — 330 000
65 000 — 200 000
газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан
230 000 — 330 000
65 000 — 200 000
2.
Маиший хизматлар
230 000 — 330 000
65 000 — 200 000
3.
Бошқа фаолият турлари
230 000 — 330 000
65 000 — 200 000
4.
Автомобил транспортида юк ташиш хизматлари:
3 тоннагача юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун200 000
3 тоннадан ортиқ юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун300 000

Энди Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кенгашларига Солиқ кодексининг 383-моддасида ўрнатилган қатъий солиқ ставкаларининг энг кам ва энг юқори ставкалари (диапазони) доирасида туман ва шаҳарларнинг иқтисодий ривожланиш даражасидан келиб чиқиб якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий солиқ ставкалари миқдорини белгилайди. Илгари улар солиқ суммаларига 0,7 дан 1,3 гача камайтирувчи ёки оширувчи коэффициентларни қўллаган.

Жами йиллик даромади 100 млн сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорларнинг ходимларига ойлик иш ҳақидан 12 фоиз ставкадаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ёки якка тартибдаги тадбиркор учун белгиланган қатъий даромад солиғининг 50 фоизини тўлаш имконияти берилди.

Бозорлар ва савдо мажмуаларида ишлаётган якка тартибдаги тадбиркорларнинг ходимлари учун тўланадиган ижтимоий солиқ бошқа жойларда ишлаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ходимларники каби 1 БҲМга (375 минг сўм) туширилди (аввал 6 БҲМ, яъни 2,2 млн сўм эди).

Мол-мулкини ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун ижаранинг энг кам ставкалари 10−12 фоизга ошди.

Шунингдек, 1 январдан бошлаб юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаш базасини аниқлашда 1 квадрат метр учун мутлақ миқдорда белгиланган энг кам қиймат 8,3−10 фоизга оширилди:

  • Тошкент шаҳрида — 3,3 млн сўм (илгари 3 млн сўм эди);
  • Нукус ва вилоят марказларида — 2,2 млн сўм (2 млн сўм эди);
  • бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойларда — 1,3 млн сўм (1,2 млн сўм эди).

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ (солиқ солинадиган база — кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан белгиланадиган квартира, уй, нотурар ва қурилиши тугалланмаган объектларнинг кадастр қиймати).


Солиқ солиш объектлари
Солиқ ставкалари, фоизда
1.
Уй-жойлар ва квартиралар, дала ҳовли иморатлари (умумий майдони 200 квадрат метргача бўлганларини қўшиб ҳисоблаганда), кўп квартирали уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина турар жойлари, шунингдек бошқа иморатлар, бинолар ва иншоотлар
0,34
2.
Шаҳарларда жойлашган уй-жойлар ва квартиралар, умумий майдони:

200 квадрат метрдан ортиқ ва 500 квадрат метргача бўлган
0,45

500 квадрат метрдан ортиқ бўлган
0,6
3.
Бошқа аҳоли пунктларида жойлашган, умумий майдони 200 кв.м дан ортиқ бўлган уй-жойлар ва квартиралар, дала ҳовли иморатлари.
0,45
4.
Тадбиркорлик фаолияти учун ёхуд юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага беришда фойдаланиладиган солиқ солиш объектлари, шунингдек тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромадлар олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари.
1.5

Солиқ имтиёзларининг бекор қилиниши

Ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахслар томонидан реализация қилинадиган товарлар ва хизматлар бўйича ҚҚС имтиёзлари 2025 йил 1 январдан бошлаб бекор қилинди. 2023 йилда 100 та шундай субъект 46,8 млрд сўм ҚҚС имтиёзидан фойдаланган. Имтиёзларининг бекор қилиниши ҚҚС «занжири» узлуксизлигини таъминлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

Грузия, Тожикистон, Сингапурда бунга ўхшаш имтиёзлар мавжуд эмаслиги айтилган.

Ягона тарифлар бўйича йўловчи ташиш хизматлари учун ҚҚС имтиёзлари ҳам бекор қилинди. Илгари бу имтиёз шаҳар жамоат транспорти (таксилар, шу жумладан йўналишли таксилар бундан мустасно) ва шаҳарлараро поездларда йўловчи ташиш хизматларига татбиқ этилган.

2023 йилда йўловчи ташиш билан шуғулланувчи 160 та корхона томонидан 77,2 млрд сўмлик ҚҚС имтиёзидан фойдаланилган. Қозоғистон, Тожикистон, Сингапурда бунга ўхшаш имтиёзлар мавжуд эмаслиги таъкидланган. Айтилишича, бунгача йўловчи ташиш билан шуғулланувчи корхоналар кўрсатаётган хизматлари ҚҚСдан озод этилганлиги боис, улар томонидан сотиб олинган товарлар (транспорт воситалари, ёқилғи-мойлаш материаллари, эҳтиёт қисмлар, қурилиш материаллари ва ҳоказолар) учун тўланган ҚҚС суммасини ҳисобга олиш имкониятини чекланган бўлган.

ЖСТнинг «Субсидиялар ва компенсация чоралари тўғрисида»ги битимига асосан товарларни (хизматларни) экспортга реализация қилишдан олинган даромадлар бўйича фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ имтиёзлари бекор қилинди. Фойда солиғининг экспорт учун назарда тутилган нол даражали ставкаси бўйича 2022 йилда 971,8 млрд сўм ва 2023 йилда 1 трлн 121,6 млрд сўм имтиёзлар экспортчи корхоналар ихтиёрида қолдирилган. Айланмадан олинадиган солиқда экспорт қилинган товарлар солиқ базасига киритилмаслиги натижасида 2022 йилда 11,7 млрд сўм ва 2023 йилда 14,4 млрд сўм имтиёзлар экспортчи корхоналар ихтиёрида қолдирилган.

Янги имтиёзлар

2025 йил 1 январдан 2029 йил 1 январгача нашриёт-матбаа фаолиятидан олинган даромадлари ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромадининг камида 90 фоизини ташкил этган солиқ тўловчилар мазкур фаолият тури бўйича фойда солиғини тўлашдан (бундан фоизлар тарзидаги даромадлар мустасно) озод этилди.

2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январгача меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,5 бараваридан кам бўлмаган ойлик иш ҳақи тўланган ҳолда, камбағал оила аъзоларини ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектлари камбағал оила аъзолари бўлган ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашга доир харажатлари бўйича ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдордаги солиқ ставкаси бўйича тўлайди.

2024 йил 1 сентябрдан 2027 йил 1 сентябргача касбга ўргатиш учун мактаблар, коллежлар ва техникумлар ўқувчиларини (ўттиз ёшдан ошмаган) ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектлари уларга тўланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдордаги солиқ ставкаси бўйича тўлайди. Мактаблар, коллежлар ва техникумлар ўқувчилари касб ўрганиш жараёнида тадбиркорлик субъектларидан олинган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини 1 фоиз миқдордаги солиқ ставкаси бўйича тўлайди.

2028 йил 1 январгача магистраль автомобиль йўллари бўйида кўчма савдо объектларини ташкил этган ёшлар (ўттиз ёшдан ошмаган шахслар) фаолиятни амалга ошириш бошланган санадан бошлаб дастлабки олти ой давомида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлар бўйича солиқларни тўлашдан озод қилинади.

2025 йил 1 февралдан 2030 йил 1 январгача мамлакат норезидентлари бўлган юридик шахслар (бундан Ўзбекистон билан иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида битим тузган давлатларнинг солиқ резидентлари мустасно) экспорт хизматлари ҳажми календарь йил давомида 10 млн АҚШ долларидан ошган дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларига ахборот технологиялари соҳасидаги хизматларни кўрсатишдан олган (шу жумладан роялти тўланадиган) даромадлари қисмида фойда солиғини тўлашдан озод қилинади.

IT-Park резидентлари учун солиқ имтиёзлари айрим шартлар билан 2040 йилгача узайтирилди.

2030 йил 1 январгача:

  • Нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари барча турдаги солиқларни (бундан ижтимоий солиқ мустасно) тўлашдан озод қилинган. Имтиёзлар натижасида бўшайдиган маблағлардан нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини замонавий ўқув қўлланмалари билан жиҳозлаш, зарур товарлар ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш, бинолар ва иншоотларни реконструкция қилиш ҳамда капитал таъмирлаш, шунингдек аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул таълим хизматларини кўрсатишга йўналтирилмоқда.
  • Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини жиҳозлаш ҳамда уларнинг фаолиятини таъминлаш учун мамлакат ҳудудига олиб кириладиган, замонавий ўқув ва лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, ўқув ва илмий-услубий адабиётлар, анжомлар ва моддий-техника ресурслари қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган.
  • Нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларида ишловчи чет эл ўқитувчилари ва мутахассислари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан озод қилинган.
  • Чет эл ўқитувчилари ва мутахассисларини ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектлари чет эл ўқитувчилари ва мутахассислари бўлган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга доир харажатлари бўйича ижтимоий солиқни тўлашдан озод қилинган".

Кенгашларнинг ваколатлари

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кенгашларига Солиқ кодексининг 383-моддасида ўрнатилган қатъий солиқ ставкаларининг энг кам ва энг юқори ставкалари (диапазони) доирасида туман ва шаҳарларнинг иқтисодий ривожланиш даражасидан келиб чиқиб якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий солиқ ставкалари миқдорини белгилаш ваколати берилди.

Кенгашлар, шунингдек, солиқ солиш мақсадида қўлланадиган кўчмас мулк ижара қийматининг 1 кв метр учун ўрнатилган минимал миқдорларга нисбатан 2 гача оширувчи коэффициент қўллаши мумкин бўлади. Хусусан, Тошкент шаҳрида ушбу коэффициентни ер солиғи каби зоналар кесимида қўллаш ваколати берилди.

Туманлар (шаҳарлар) маҳаллий кенгашларига сув солиғи ставкасига 0,7 гача камайтирувчи ва 1,5 гача оширувчи коэффициент қўллаш (қишлоқ хўжалиги, электр станциялари, коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари ва рўйхати президент қарори билан тасдиқланадиган йирик солиқ тўловчилар бундан мустасно) ваколати берилди.

Туман ва шаҳарларнинг маҳаллий кенгашларига норуда қурилиш материаллари учун (цементдан ташқари) белгиланган қатъий ставканинг 1,3 баробаригача оширувчи коэффициент қўллаш ваколати ҳам берилди.