Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида Америка Қўшма Штатларига виза олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Ўтказилган тезкор тадбирда И.Р. фуқаро Ш. Х.га танишлари ёрдамида 10 минг доллар эвазига АҚШга бориши учун талабалик визасини олиб беришини айтган. Бироқ шундан 5 минг доллар ва 26 млн сўм пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.