Республика шошилинч тиббий илмий ёрдам марказида 2 ёшли қизнинг қорнидан 135 та магнит шарча олинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, қизалоқ магнит шарчалар билан ўйнаб келган ва шу жараёнда улардан анча-мунчасини ичига ютган. Вақт ўтиши билан шарчалар қорнида йиғилиб қолган ва унинг ҳаётига жиддий хавф солган.
Ота-онаси зудлик билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона вилояти филиалига мурожаат қилган. Текширувлар ўтказилганида қориннинг икки ёнида магнитлар йиғилиб қолгани аниқланган.
Шифокорлар консерватив усулда даволашга киришиб, қайд қилдириш орқали шарчалардан 14 донасини чиқариб олади, аммо аксарияти ичкарида қолган.
Шундан сўнг Тошкентга, қизча Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинган. Бу ерда гўдак яна бир бор текширувдан ўтказилгач, жарроҳлик амалиёти бошлаб юборилган. Шифокорлар тўрт ярим соат давом этган операцияда қизалоқ қорнидан 135 та магнит шарча олинган.
Операцияни тиббиёт фанлари доктори, профессор Ҳабибулла Оқилов ҳамда марказнинг Нозим Ўрмонов, Дилмурод Сабиров каби тажрибали мутахассислари амалга оширган. Вазирлик қизча шифокорлар назоратида ўзини яхши ҳис этаётганини маълум қилди.