Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф февраль ойининг учинчи ҳафтасида Озарбайжон ва Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар бермоқда маҳаллий The News International нашри.

Таъкидланишича, Покистон ўзининг «Vision Central Asia» сиёсатига мувофиқ Марказий Осиё ва Кавказнинг муҳим давлатлари билан алоқаларни кенгайтириш бўйича фаол иш олиб бормоқда.

Бош вазирнинг ташрифига унинг ўринбосари/ташқи ишлар вазири Муҳаммад Исъҳоқ Дар ва баъзи муҳим федерал вазирлар, шунингдек, ишбилармон доиралар делегацияси ҳамроҳлик қилади.

Ўз навбатида, бош вазирнинг Ўзбекистонга ташрифи икки кун давом этади. У Ўзбекистонга транзит савдоси учун Карачи портидан фойдаланишни таклиф қилади, шунингдек, муҳим савдо келишувларига имзо чекади, дейилади хабарда.

Шаҳбоз Шариф бундан аввал 2022 йил сентябрда ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Самарқандга келганди.