«Ўзавтосаноат» Вазирлар Маҳкамасининг ўқитувчиларга имтиёзли автокредит ажратиш топшириғини рад этгани тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда UzAuto Вазирлар Маҳкамасининг ўқитувчилар учун автомобилларни тижорат банклари орқали 60 ой муддатга ва 30 фоиз дастлабки тўлов билан имтиёзли шартлар асосида харид қилиш бўйича топшириғини рад этгани ҳақида хабарлар кенг тарқалган.

Фото: Telegram / Tashkent Land.Фото: Telegram / Tashkent Land.

Компания тижорат банклари томонидан ҳукумат топшириғи ижроси доирасида бериладиган имтиёзли автокредитлар орқали автомобилларни сотишга тайёрлигини билдирди.

«Банкларда жисмоний шахсларнинг харидларини молиялаштириш учун кредитдан бошқа механизм мавжуд эмас. Бундан ташқари, хатнинг асл нусхасида автомобиль харид қилиш учун Asakabank, Aloqa Bank, Ipak Yo‘li Banki, InfinBANK, Biznesni Rivojlantirish Banki, Asia Allince Bank va Tenge Bank орқали турли механизмлар, жумладан, имтиёзли шартларда жорий этилган», — дейилади хабарда.

«Ўзавтосаноат» ижтимоий тармоқдаги гуруҳ админстраторларидан текширилмаган ва тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликни сўради.