Uzum Bank иловасида телефон рақами орқали тезкор пул ўтказиш имконияти пайдо бўлди. Бунинг учун контактни рўйхатдан танлаш ёки рақамни қўлда киритиш ҳамда пулни керакли банк картасига ўтказиш мумкин. Сервис Uzum картаси ва бошқа банк карталаридан пул ўтказмалари учун ишлайди.
Янги восита шахсий маблағларни бошқариш жараёнини енгиллаштиради: энди оила аъзолари ёки дўстларга пул ўтказиш учун карта реквизитларини тўлдириш шарт эмас. Шунчаки телефон рақамини киритишнинг ўзи кифоя — иловада пул ўтказиш учун телефон рақамига уланган карталар акс этади. Бу барча босқичларда карта маълумотларининг хавфсизлигини таъминлашга ва реквизитларни тўлдиришда хатоликларнинг олдини олишга ёрдам беради.
Uzum Bank фойдаланувчилари ҳозир телефон рақами орқали мамлакат ичида пул ўтказишлари мумкин. Келажакда чет элда яшаётган дўстлар ва қариндошларга ҳам пул юбориш имконияти пайдо бўлади.
Реклама ҳуқуқлари асосида.