13 январь куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида BYD Chazor ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузгани, натижада икки пиёда жабрлангани акс этган видео пайдо бўлди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ЙТҲ 7 январь куни соат 16:45 атрофида Мирзо Улуғбек туманида содир бўлганини маълум қилди.
BYD ҳайдовчиси, 2000 йилда туғилган Т.Л., бошқа автомашинадаги регистратор ёзувига кўра, «Буюк Ипак йўли» метро бекати яқинидаги Мустақиллик кўчасида светофорнинг яшил чироғи ёнган вақтда ҳаракатланмоқчи бўлган.
Машина энг ўнг йўлакда кетаётган эди, светофор яқинида ҳайдовчи тезликни оширишга қарор қилди ва энг чап йўлакни эгаллаш учун кескин чапга бурилди. У ердан ҳаракатланаётган Nissan тўхтаётгани сабабли BYD ҳайдовчиси кескин ўнгга, ўрта йўлакка бурилди, бироқ Nissan билан тўқнашиб кетди.
Зарба оқибатида Nissan бетон ажратгич устидан учиб ўтиб, қарама-қарши бўлакка чиқиб кетди ва пиёдалар ўтиш жойи белгисини уриб юбориб, кўчани кесиб ўтаётган икки киши — 2003 йилда туғилган А.У. ва 1992 йилда туғилган A.З.ни босиб кетди. Жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди.
Хабарда айтилишича, ЙТҲга хавфсизлик масофасини сақламаслик сабаб бўлган.
Воқеа юзасидан ЙҲХХ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.