Сиёсат

дайжест

«Минтақамиз уран ва стратегик хомашёларга бой. Ҳамкорларга барча шароитларни яратиб беришга тайёрмиз» — Ўзбекистон президенти

Президент Ўзбекистон Марказий Осиёда «яшил» энергетика бўйича қўшма лойиҳалардан манфаатдор эканини таъкидлади. «Минтақамиз улкан уран ва ўта муҳим стратегик хомашё захираларига бой. Бу йўналишда ҳар бир хорижий ҳамкоримизга барча қулай шарт-шароитларни яратиб беришга тайёрмиз», — деди у.


дайжест

Президент «Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги» саммитининг очилишида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев «Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги» саммитининг очилиш маросимида иштирок этди. Тадбир кун тартибидан «яшил» иқтисодиётда инновацияларни жорий этиш, энергетика ва озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган.


дайжест

Ўзбекистон ва БАА сунъий интеллект соҳасида ҳамкорлик қилади

Шавкат Мирзиёев Абу Дабида БАА сунъий интеллект вазири билан илғор технологияларни ривожлантиришга қаратилган стратегик шерикликни кенгайтириш йўлларини кўриб чиқди. Генератив СИни ишлаб чиқиш, уни турли соҳаларда қўллаш, СИ университетида талабаларни ўқитиш дастурини жорий этишга келишилди.


Иқтисодиёт

дайжест

Ўзбекистон ва БАА ўртасида 15 та янги ҳужжат имзоланди

Ўзбекистон ҳамда БАА расмийлари ва тадбиркорлари ўртасида янги шартнома ва битимлар имзоланди. Jetex компанияси билан ҳамкорликда қурилаётган «Тошкент-Шарқий» аэропортида VIP ва CIP мижозларга хизмат кўрсатиш, шунингдек, аэротакси ва VIP такси хизматларини жорий этиш лойиҳаси шулар жумласидандир.


дайжест

Ўзбекистонда қонуний такси бозори салкам 6 трлн сўмгача ўсди

2024 йилда Ўзбекистонда такси бозорининг ҳажми 5,89 трлн сўмга етди. Бир қатнов учун ўртача тўлов 18 456 сўмни ташкил қилди. Йил давомида деярли 32 млн саёҳат амалга оширилган бўлиб, уларнинг 23,7 фоизи карта орқали тўланган. Йўловчилар асосан Nexia, Cobalt, Lacetti автомобилларида ташилмоқда.


дайжест

Тадбиркорлар учун бепул онлайн курслар жамланган «Кичик бизнес академияси» платформаси ишга тушди

Ўзбекистонда тадбиркорлар учун бепул курсларга эга онлайн платформа — «Кичик бизнес академияси» ишга тушди. Дастлабки учта курсдан бизнесни «кулранг» дан «оқ ранг»га ўтказиш, ресторанни ривожлантириш ва ижтимоий тармоқларда дўконни тарғиб қилишни ўрганиш мумкин.


дайжест

Тошкентдаги «Бешёғоч» бозори ўрнида бизнес маркази қуриш таклиф этилди

Туркия компанияси Чилонзор ҳокими ўринбосари билан музокарада «Бешёғоч» бозори ўрнида йирик бизнес маркази қуришни таклиф қилди. Ҳокимлик лойиҳа ҳозирча муҳокама босқичида эканини айтди: «Айни вақтда лойиҳа аниқ амалга ошиши, унинг муддатлари ва қиймати ҳақида ҳеч қандай режалар йўқ».


дайжест

«Адолатли рақобат тамойилларига содиқмиз». Paynet — Humo’ни харид қилгач

Humo тўлов тизимини сотиб олган Paynet рақобатчиларидан устунликка эга бўлиши борасидаги хавотирларга жавобан адолатли рақобат тарафдори эканини билдирди.


Жамият

дайжест

Фирибгарликда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик Туркиядан депортация қилинди

Автомобиль олди-сотдисида фирибгарлик жиноятларини содир этганликда айбланиб 2015 йилдан буён қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Туркиядан депортация қилинди. Истанбулдаги бош консулхона ундан жабр кўрган фуқаролардан ИИВга мурожаат қилишни сўради.


дайжест

Самарқандда 5 киши қўлбола спиртли ичимликдан ҳалок бўлди

Самарқанд шаҳрида 5 нафар эркак қўлбола усулда ясалган спиртли ичимлик ичиш оқибатида ҳалок бўлди. Маҳсулотни сотган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.


дайжест

2024 йилда Тошкент аҳолисининг Xalq nazorati’га мурожаатларининг асосий қисми УЖКХга доир бўлди

Xalq nazorati хизмати 2024 йилдаги фаолияти натижаларини тақдим этди. Тошкент аҳолиси ўтган йилгидан 1,5 карра кўп мурожаат юборди, 89,6 фоизи кўриб чиқилди ва ёпилди. Аксарияти коммунал хўжалиги муаммолари билан боғлиқ, 20 фоизи дарахт кесиш ва чиқинди, 10 фоизга яқини йўл ва тротуар ҳолатига оид.


дайжест

Ноқонуний қазишлар сабаб Зарафшон боғида 7 га яшил майдон йўқ бўлиб кетган — Эковазирлик

Самарқандда иккита ҳолатда қум-шағал қазиб олиниши оқибатида табиатга 800 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилди. Экология вазирлиги Зарафшон миллий табиат боғи ҳудудида ноқонуний қазиш ишлари доимий равишда олиб борилгани сабабли 7 гектар яшил майдон йўқ бўлиб кетганини маълум қилди.


дайжест

Ўзбекистонда 500 нафар раҳбар шахсларнинг коррупцияга мойиллиги даражаси баҳоланади

Раҳбар кадрларни баҳолаш марказида 500 нафар раҳбарлик лавозимларда ишлаётганларнинг коррупцияга мойиллиги даражаси баҳоланиши режалаштирилган. Бундан ташқари, БМТ Коррупцияга қарши конвенцияси, халқаро ташкилотлар томонидан билдирилган тавсияларни бажарилиши мониторинг қилинади.


дайжест

Самарқандда ерусти метроси қурилиши мумкин

Самарқанд шаҳрида 6 км узунликдаги ерусти метроси қурилиши режалаштирилмоқда. Метро янги қуриладиган «Ширин» замонавий ишбилармонлик маркази ҳудудида бўлади.


дайжест

Наманган ва Андижонда жами 3 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

Наманганнинг Чуст туманида тадбиркорлар ўзбошимчалик билан тармоққа уланиш орқали 2,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланди. Андижон шаҳрида таълим муассасаси 892 млн сўм зарар етказди. Икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилди.


дайжест

Салим Абдувалиев спорт курашлари ассоциацияси раҳбарлигидан кетди

Спорт курашлари ассоциациясига раҳбарлик қилиб келган Салим Абдувалиев лавозимдан кетди. Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев ассоциация раиси этиб сайланди.


дайжест

Депутатлар Ўзбекистонда букмекерлик ва қимор ўйинларини қонунийлаштириш бўйича тузатишларни қабул қилди

Депутатлар Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятини қонунийлаштириш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Депутат Илҳом Абдуллаев қимор ўйинларини реклама қилиш бўйича чекловлар белгиланмагунча букмекерлар фаолиятига рухсат бермаслик кераклигини таъкидлади.


дайжест

Хавфли маҳсулотлар ва кимёвий моддалар импорти устидан назорат кучайтирилади

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон ҳудудида хавфли маҳсулотлар ва кимёвий моддалар муомаласи билан боғлиқ назорат янада кучайтирилиши белгиланмоқда. Ҳужжат билан республикага импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар ва чиқиндилар рўйхати тасдиқланди.


дайжест

Тошкентдаги президент мактаби Zayed Sustainability Prize мукофотининг «Глобал ўрта мактаблар» номинациясида ғолиб бўлди

Тошкентдаги президент мактаби ёмғир сувини кундалик фойдаланиш учун қайта ишлаш лойиҳаси билан Zayed Sustainability Prize мукофотининг «Глобал ўрта мактаблар» номинациясида ғолиб бўлди. Лойиҳани амалга ошириш учун пул мукофоти — 150 минг доллар. Ғолибларни Шавкат Мирзиёев ҳам табриклади.


дайжест

Самарқанд шаҳри, Самарқанд ва Оқдарё туманлари чегаралари ўзгартирилмоқда

Қонунчилик палатаси депутатлари Самарқанд шаҳри, Самарқанд ва Оқдарё туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди.


дайжест

«Барчамиз — қайси соҳада ишламайлик, Ватан ҳимоячиси бўлишимиз зарур» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан табрик йўллади. «Бугунги кунда барчамиз — қайси соҳа, қандай лавозимда ишламайлик, Ватан ҳимоячиси бўлишимиз зарур. Бу талабни даврнинг ўзи олдимизга қатъий вазифа қилиб қўймоқда ва халқимиз ҳам биздан айнан шуни кутмоқда», дейилади табрикда.


дайжест

Сўровнома: Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳам армияга бориши керакми?

Ватан ҳимоячиси деганда фақат эркаклар тушунилиши керакми? Аёллар-чи? Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳам ҳарбий хизматга бориши керакми? «Газета.uz» мухбири 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Тошкент аҳолисининг бу борадаги фикрларига қизиқди.


Жаҳон

дайжест

Москвада россиялик генералнинг ўлдирилиши ишида 2 янги фигурант пайдо бўлди (асосий айбланувчи — ўзбекистонлик)

Россиялик генерал Игорь Кирилловни ўлдириш иши бўйича икки киши қўлга олинди, улар Ингушетияда туғилган. Ҳибсга олинганлар асосий айбланувчи — ўзбекистонлик Аҳмад Қурбонов учун Москва вилоятида уй ижарага олганликда гумонланмоқда.


дайжест

Қатар Исроил ва ҲАМАСга сулҳ битими лойиҳасини тақдим этди

Қатар бир йилдан ортиқ давом этаётган музокаралардан сўнг Исроил ва ҲАМАСга Ғазо сектори бўйича сулҳ битими лойиҳасини тақдим этди, деб ёзмоқда Reuters. Қатар томонларга ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш тўғрисидаги битим матнини етказган.


дайжест

«АҚШ глобал рақобатда ғалаба қозонмоқда». Байден ўз ташқи сиёсатининг якунларини сарҳисоб қилди

Сўнгги тўрт йил ичида АҚШ ва унинг иттифоқчилари кучлироқ бўлди, мамлакат рақиблари эса заифлашди, деди президент Жо Байден ўз маъмуриятининг ташқи сиёсатини сарҳисоб қилар экан. «Айни пайтда Қўшма Штатлар глобал рақобатда ғолиб келмоқда», — деди у.


дайжест

Агар сайловда ғалаба қозонмаганида, Трампни ҳокимиятни ушлаб қолишга уринишда айблашлари мумкин эди — махсус прокурор

2020 йилда ҳокимиятни ушлаб қолишга уриниш бўйича АҚШ сайланган президенти Дональд Трампга қарши далиллар судда айблов ҳукми чиқариш учун етарли бўларди, дейилади терговни олиб борган махсус прокурор ҳисоботида. У, шунингдек, Капитолийга бостириб кириш учун жавобгарликни Трампга юклади.


дайжест

Исроил ва ҲАМАС келишуви бўйича музокаралар «якуний босқичда» — Қатар ТИВ

Исроил ва ҲАМАС ўртасида Ғазо секторида сулҳ тузиш ва исроиллик гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокаралар «якуний босқичда», деди келишувга воситачилик қилаётган Қатар ТИВ.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!