Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Mobiuz мобил оператори барчага байрамона кайфият ҳадя этмоқда ва уни февраль ойи охиригача давом эттиришга тайёр.

2025 йил 13 январдан 28 февралгача бўлган даврда Xotirjam 60, Xotirjam 80 ва Xotirjam 100 тариф режаларига уланган янги абонентлар ноёб имкониятдан фойдаланиши мумкин – дастлабки уч ой мобайнида улар абонент тўловига 50% чегирма олади.

«Чексиз мулоқот ярим нархда» акцияси янги абонентларга мўлжалланган. У мулоқот, иш ва дам олиш учун қулай шароитларни таклиф этувчи Xotirjam тариф режаларининг афзалликларини баҳолаш имконини беради. Акция нафақат харажатларни тежаш, балки мобил алоқа хизматларидан фойдаланиш тажрибасини янада яхшилаш учун ажойиб имкониятдир.

  • Xotirjam 60 қулайликлари: 35 000 Мб, чексиз қўнғироқлар ва ижтимоий тармоқлар, 3 000 та SMS. Фойдаланишнинг дастлабки уч ойида абонент тўлови ойига 30 минг сўм;
  • Xotirjam 80 қулайликлари: 80 000 Мб, чексиз қўнғироқлар ва ижтимоий тармоқлар, 3 500 та SMS. Фойдаланишнинг дастлабки уч ойида абонент тўлови ойига 40 минг сўм;
  • Xotirjam 100 қулайликлари: 200 000 Мб, чексиз қўнғироқлар ва ижтимоий тармоқлар, 5 000 та SMS. Фойдаланишнинг дастлабки уч ойи давомида абонент тўлови ойига 50 минг сўм.

Ушбу ва бошқа тариф режаларига уланишда абонентлар ҳар қандай тоифадаги чиройли рақамларга 70% дан 80% гача чегирмаларга эга бўлади.

Mobiuz ишонч билан айтади: «Кўпроқ суҳбат – камроқ харажат». Акцияда иштирок этиш учун абонентлар февраль ойининг охиригача исталган куни қуйидаги йўллар орқали Mobiuz’га уланиши керак:

Абонент тўловига 50% чегирма уланиш вақтидан бошлаб роппа-роса уч ой амал қилади. Уч ой ўтгач, абонент тўлови танланган тариф режаси шартларига мувофиқ тўлиқ ҳажмда белгилана бошлайди.

Батафсил маълумотни ҳавола орқали билиб олиш мумкин.

Сайт: mobi.uz
Instagram: @mobiuz.uzbekistan
Youtube: @mobiuz

Реклама ҳуқуқлари асосида.