14 январь Ўзбекистонда Ватан ҳимоячилари куни сифатида нишонланади ва кўпчилик мазкур санани эркаклар байрами сифатида қабул қилади. Байрам билан ҳам асосан, эркаклар табрикланади. Лекин ватан ҳимоячиси деганда фақат эркаклар тушунилиши керакми? Аёллар-чи? Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳам ҳарбий хизматга бориши керакми? «Газета.uz» пойтахт аҳолисининг бу борадаги фикрларига қизиқди.

Респондентларнинг айримлари ватан ҳимоячиси фақат эркаклар деган бўлса, кўпчилиги аёллар ҳам бу борада эркаклардан ортда эмаслиги, фарзанд дунёга келтириб, юрт ҳимоячиси тарбиялашга ҳисса қўшишини таъкидлади. Баъзилар хотин-қизларнинг вазифаси оилада экани ва уй ишларини бажариши лозимлигини қайд этиб, аёлларнинг ҳарбий хизматга боришига ижобий қарамаслигини билдирди. Айримлар эса қиз боланинг қизиқиши ва хоҳиши бўлса, армияга боришини, ватанни ҳимоя қилиш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканини айтди.

Аҳолининг фикрлари билан батафсил қуйидаги видео орқали танишиш мумкин: