2024 йилда Ўзбекистон аэропортлари 13,503 миллион йўловчига хизмат кўрсатди, шундан 11,022 миллион нафари халқаро рейслардан, 2,48 миллиони эса ички рейслардан фойдаланди. Йўловчи ташиш ҳажми 2023 йилга (10,409 миллион) нисбатан 30 фоизга ўсди, деб хабар қилди Uzbekistan Airports матбуот хизмати.
Йил якунига кўра, мамлакат халқаро аеропортлари томонидан 113,6 мингдан ортиқ рейс амалга оширилди, бу ўтган йилга нисбатан 33% га кўп. Халқаро йўналишларга 80,2 минг, ички йўналишларга 33,4 минг рейс амалга оширилди.
Ўтган йил давомида резидент авиакомпаниялар 73,9 мингдан ортиқ рейсларни амалга оширди ва 8,735 миллиондан ортиқ йўловчини ташиди. Хорижий авиакомпаниялар 39,6 мингдан ортиқ рейсларни амалга ошириб, 4,767 миллиондан ортиқ йўловчи ташиди.
Юк ташиш ва почта жўнатмалари ҳажми 12 ойда 87,4 минг тоннадан ошди, бу ўтган йилга (71,3 минг) нисбатан 23% га кўп.
Йил давомида Ўзбекистон аэропортларига тўққизта янги авиаташувчи жалб этилди: World2Fly ва IberoJet (иккиси ҳам Испанияники), WizzAir (Венгрия), Batic Air (Малайзия), LOT Polish Airlines (Польша), Qatar Airways (Қатар), Ajet (Туркия), TezJet (Қирғизистон) ва FlyAdeal (Саудия Арабистони).