Марказий банк 2024 йилда қўшимча нақд пул чиқарди ва муомаладаги банкнотлар сонини 152 миллион донага оширди.
Шу билан бирга, 2025 йил 1 январь ҳолатига кўра, номинал қиймати бўйича нақд пуллар таркибида ўзгаришлар юз берди:
- 200 минг сўм номиналдаги банкнотлар улуши 18,6% дан 23,4% гача ошди;
- 20 минг сўм номиналдаги банкнотлар улуши — 4,4% дан 6,7% гача;
- 100 минг сўм номиналдаги банкнотлар улуши 42,5% дан 40,9% гача камайди;
- 50 минг сўм номиналдаги банкнотлар улуши — 20,5% дан 16,6% гача;
- 10 минг сўм номиналдаги банкнотлар улуши — 7,3% дан 7% гача;
- 5000 сўм номиналдаги банкнотлар улуши — 5,3% дан 4,1% гача;
- 2000 сўм номиналдаги банкнотлар улуши 0,6% дан 0,7% гача ошди;
- 1000 сўм номиналдаги банкнотлар улуши 0,7% дан 0,6% гача камайди.
Марказий банк эски намунадаги банкнотларни босқичма-босқич муомаладан чиқариш, уларни янги намунадаги купюраларга алмаштиришни давом эттирмоқда. Натижада нақд пул таркибида эски банкнотларнинг улуши сезиларли даражада камайди:
- 5 000 сўм: 67% дан 25% гача.
- 10 000 сўм: 64% дан 24% гача.
- 50 000 сўм: 61% дан 25% гача.
- 100 000 сўм: 39% дан 18% гача.
Чакана савдо ва пуллик хизмат сфераларида тўловларни яхшилаш мақсадида қўшимча равишда 54,5 миллиард сўмлик тангалар муомалага чиқарилди, бу умумий пул массасининг 0,3 фоизини ташкил этди. Улардан асосан қайтим сифатида фойдаланилди.