Сиёсат

дайжест

Авазжон Каримов Ўзбекистон чим устида хоккей федерацияси раиси этиб сайланди

Авазжон Каримов Ўзбекистон чим устида хоккей федерацияси раиси бўлди. У келгусида мамлакатда мазкур спорт ривожини янада ошириш йўлида бор кучини ишга солишини билдирди.


дайжест

Ўзбекистонда маҳалла раисларининг ваколат муддатини узайтириш тўғрисидаги қонун бирданига уч ўқишда қабул қилинди

Депутатлар маҳалла раисларининг ваколат муддатини 3 йилдан 5 йилгача узайтириш тўғрисидаги қонунни бирданига уч ўқишда қабул қилди. Спикер олдинда ҳали 40 дан ортиқ қонун борлигини таъкидлаб, ҳужжатни қабул қилишни тезлаштиришни таклиф қилди. Маҳалла раислари сайлови май ойида бўлиб ўтади.


дайжест

Беларуснинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Беларусь саноат вазирининг биринчи ўринбосари Александр Огородников 2018 йилдан буён ишлаб келган Леонид Маринич ўрнига Ўзбекистондаги янги элчи этиб тайинланди.


дайжест

Ўзбекистон ва БАА 2030 йилга бориб товар айирбошлаш ҳажмини 10 баробарга оширишни келишиб олди

Шавкат Мирзиёев ва БАА президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён 2025−2027 йилларни Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг янги даври деб эълон қилди. Бунда 2030 йилга қадар ўзаро савдо ҳажмини 10 баробарга кўпайтириш асосий вазифа этиб белгиланди.


дайжест

Ўзбекистон ва БАА ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

Ўзбекистон ва БАА президентларининг музокаралари якунида Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларация имзоланди. Бундан ташқари, инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш ҳамда молиявий-техник ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битимлар имзоланди.


Иқтисодиёт

дайжест

UzAuto Motors 16 январь куни Cobalt Midnight учун шартномалар беради

UzAuto Motors 16 январь куни соат 10:00 дан бошлаб Chevrolet Cobalt Midnight автомобили учун контрактацияни очади. Компания аввалги шартномалар бўйича тўлови вақтида амалга оширилмаган автомобилларга қайта шартнома тузади.


дайжест

2024 йил якуни бўйича Ўзбекистоннинг энг кўп солиқ тўлаган 20 та корхонаси. Рўйхатда кимлар бор?

2024 йилда давлат ва хусусий сектор бўйича Ўзбекистонда энг кўп солиқ тўлаган топ-10 корхона эълон қилинди. Давлат корхоналари орасида «НКМК», «ОКМК» ва «Навоийуран» етакчиликни сақлаб қолди, хусусий секторда UZBAT, Tashkent Tobacco ва GID License Plate етакчи бўлди.


дайжест

Ўзбекистонда 200 минг сўм номиналдаги банкнотлар улуши ошди, эски купюралар босқичма-босқич муомаладан чиқарилмоқда

Ўзбекистонда муомаладаги 200 минг сўм номиналдаги банкнотлар улуши 18,6% дан 23,4% гача ўсди, 100 минг сўмлик купюралар улуши эса 40,9% гача камайди. МБ қўшимча равишда 54,5 млрд сўмлик янги тангаларни муомалага чиқарди.


дайжест

Декабрда аҳоли энг кўп гўшт, сут ва бензин нархи ошганини сезди

Декабрь ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси ўтган ойга нисбатан тезлашиб, 14,7 фоизни ташкил этди. Бу 2023 февралидан буён энг юқори кўрсаткич. Ой давомида аҳолига энг кўп гўшт, сут, бензин, электр энергияси ва табиий газ нархи ошгани сезилди.


дайжест

2024 йил якунида муомаладаги нақд пул улуши 20% дан пасайди — МБ

2024 йилда муомаладаги нақд пул улуши 21,5% дан 19,2% гача камайди, деб хабар қилди Марказий банк. Картадан пул ечиб олиш улуши ҳам пасайди.


дайжест

4,4 млн нафар: 2024 йилда ўзини ўзи банд қилганлар сони 76,5 фоизга кўпайди

Давлат солиқ қўмитаси 2025 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахслар 4,4 млн нафардан ошганини маълум қилди. Йил давомида кўрсаткич 76,5 фоизга (1,9 млн нафар) ошган. Энг юқори ўсиш маиший хизматлар ҳамда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида кузатилган.


дайжест

Ўзбекистон аэропортлари 2024 йилда 13,5 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатди

Ўзбекистон халқаро аэропортлари 2024 йилда 13,5 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатди. Бу 2023 йилга нисбатан 30% га кўп. Хизмат кўрсатилган рейслар сони 33% га ошиб, 113,6 мингтага етди.


Жамият

дайжест

Тошкент рамзларига чизгилар: «Чорсу» меҳмонхонаси

Тошкент марказида жойлашган, бир вақтлар шаҳар рамзи ва меъморлар ифтихори ҳисобланган «Чорсу» меҳмонхонаси бугун қаровсиз қолиб, бузилмоқда. «Газета.uz» реконструкцияси амалга ошмаган совет модернизми ёдгорлигининг тарихи, тараққиёти ва таназзули ҳақида ҳикоя қилади.


дайжест

Актёр Равшан Жўраев 63 ёшда вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, театр ва кино актёри Равшан Жўраев 63 ёшда вафот этди.


дайжест

«Афросиёб» чипта нархлари қиммат бўлса, марҳамат, арзон поездлардан фойдаланиш мумкин — «Ўзтемирйўловчи» вакили

«Ўзтемирйўловчи» компанияси бўлим бошлиғи Фозилбек Машарипов «Афросиёб» чипта нархларининг қимматлигига эътироз билдираётган одамларга арзон поездлардан фойдаланишни тавсия қилди. «Баланд нархли поездларимиздан норози бўлишса, марҳамат, бизда оддий поездларимиз ҳам ўша жойга боради», — деди у.


дайжест

Жасжан номи билан танилган блогер беш суткага қамалди

Тошкентда Жасжан номи билан танилган блогер Instagram`га видео олиш учун жамоат жойида бир қиз билан жанжал уюштирди. Суд унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси, қизга эса 375 минг сўм жарима тайинлади. Блогер аввал ҳам бир неча бор қамоқ жазосини ўтаб чиққан.


дайжест

Андижон туманининг судланган собиқ ҳокими Абдужаббор Эгамбердиев яна раҳбар бўлди

Абдужаббор Эгамбердиев Касаба уюшмалари федерацияси Андижон вилояти кенгаши раиси бўлди. У 2022 йилда президент буйруғи билан «давлат хизматчиси этикасига номуносиб ҳаракатлари» учун Андижон тумани ҳокимлигидан олинганди. Суд унга ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлаб, сўнг шартли озод қилган.


дайжест

Оқдарё сув омборида ёриқлар пайдо бўлгани ҳақида ёлғон ахборот тарқатганлар жаримага тортилди

Тармоқларда Самарқанд вилоятидаги Оқдарё сув омборида ёриқлар пайдо бўлгани ҳақида видео пайдо бўлди. Аслида жорий таъмирлаш ишлари акс этган видеони 2 киши ёлғон изоҳ билан тарқатгани аниқланди. Уларнинг ҳар бирига 7,5 млн сўмдан жарима жазоси тайинланди.


дайжест

Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Ўзгидромет 18−22 январь кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди.


дайжест

Тошкент вилоятидаги постда 700 дан ортиқ буғу шоҳини ноқонуний олиб кирмоқчи бўлганлар аниқланди

«Ғишткўприк» чегара божхона постида икки ҳолатда 717 дона буғу шоҳини ноқонуний олиб кирмоқчи бўлган шахслар аниқланди. Улар шоҳларни декларацияда ёзиб кўрсатмаган ва оғзаки сўровда ҳам маълум қилмаган.


дайжест

Самарқандда 14 ёшли қиз ўзини 8-қаватдан ташлаб ҳалок бўлди

Самарқанд шаҳрида 8-синфда ўқувчи қиз ўзини 8-қават йўлак деразасидан ташлаб ҳалок бўлди. Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида судга оид тиббий экспертиза ва масъул идораларга хизмат текшируви тайинланди.


дайжест

Uzbekistan Airways`нинг двигателида носозлик кузатилган самолёти Москвага хавфсиз қўнди

Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Бухоро — Москва йўналишидаги самолёти Россия аэропортига қўниш пайтида двигателларидан бири ишдан чиқди. Экипаж зарурий чораларни кўриб, ҳаво кемасини муваффақиятли қўндирди.


дайжест

«Тошшаҳартрансхизмат» автобус ҳайдовчи аёлларнинг ишини мақтади, ташкилот уларнинг сонини кўпайтирмоқчи

«Тошшаҳартрансхизмат» автобус бошқарадиган аёллар сонини оширишни режа қилмоқда. Ҳозир ишлаётган 2 аёл ҳайдовчининг иши ташкилотга ёққан: улар камроқ қоида бузади, йўлда телефондан фойдаланмайди, ўз вақтида ишга келиб-кетади. АЖ 500 нафар аёлни ҳайдовчиликка ўқитиб, 200 та автобусда ишлатиш ниятида.


дайжест

Ҳудудларда қўлбола алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётган ва сотаётганлар ушланди

Қорақалпоғистон ва Тошкент вилоятида қўлбола алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди. Хусусан, Янгийўл туманида яширин цех ташкил этган фуқаронинг уйидан «Ўзбегим» номли қўлбола алкоголь маҳсулотлари ва 120 литр спирт ашёвий далил сифатида олинди.


дайжест

Қашқадарё вилоятида 3,9 магнитудали зилзила содир бўлди

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида 3,9 магнитудали ер силкиниши қайд этилди. Зилзила эпицентри Тошкентдан 363 км узоқда жойлашган.


дайжест

Энди жойлашган ери ўзгарган тадбиркорларни қайта рўйхатдан ўтказганлик учун давлат божи ундирилмайди

Ўзбекиситонда юридик шахсларнинг жойлашган ери ўзгарганда улар қайта давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божини тўлашдан озод этилди. Шунингдек, суғурта қилдирувчилар суғурта шартномаларидан келиб чиқадиган даъволар юзасидан судга мурожаат қилганда давлат божини тўламайдиган бўлди.


дайжест

Бухорода икки минг йиллик тарихга эга қурол-аслаҳалар топилди

Бухоронинг Қоракўл туманидаги Пойкент манзилгоҳидан милоддан аввалги ва милодий I асрларга тегишли жанговар қурол-аслаҳалар топилди. Улар орасида оловни ташишда ишлатилган қўнғироқ ҳамда ҳали вазифаси аниқланмаган айлана шаклдаги қурилма ҳам мавжуд.


дайжест

«1000 китоб» лойиҳаси учун менежерлар ишга олиниши эълон қилинди

«Ёшлар учун 1000 китоб» лойиҳаси 2024 йили 50 та илмий-оммабоп китобни ўзбекчага ўгирди. 2025 йилда бадиий ва болалар адабиётлари ҳам таржима қилиниши режалаштирилган. Ҳозирда лойиҳа учун контент-менежер ва ташкилий-молиявий менежер изланмоқда. Номзодларга, жумладан, юқори маош таклиф қилинади.


дайжест

Тошкент шаҳрига 3 мингта автобус етарли бўлади — «Тошшаҳартрансхизмат» вакили

Тошкент шаҳридаги ҳаракат таркибида ҳозир 1847 та автобус бор, уларнинг 1557 таси кунлик йўналишга чиқарилади. «Тошшаҳартрансхизмат» раҳбари ўринбосарининг айтишича, шаҳар майдони, аҳоли, ҳар юз минг кишига тақсимланган автобус сонидан келиб чиқиб, пойтахтга 3000 та автобус етарли бўлади.


дайжест

Ўзбекистонда ўғитлар хавфсизлигига доир талаблар ўзгарди

Органик ва органик-минерал ўғитлар хавфсизлиги тўғрисида техник регламент янги таҳрирда тасдиқланди. У органик ва органик-минерал ўғитларнинг хавфсизлигига, уларнинг ишлаб чиқаришга, ташишга, сақлашга, йўқ қилишга, қайта ишлашга ҳамда сотишга қўйиладиган талабларни белгилайди.


дайжест

Депутатлар ўзига кредит берилишини тақиқлаш қонунини қабул қилди

Қонунчилик палатаси фуқароларга ўзига кредит ажратилишини тақиқлаш ҳуқуқини берувчи қонунни қабул қилди. Бепул бўладиган хизмат мижознинг розилигисиз кредит олиш ёки пулли операцияларни амалга ошириш имкониятини чеклашга мўлжалланган.


дайжест

Қашқадарёда канализацияда қолиб кетган 2 фуқаро қутқарилди

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида канализациядаги чиқиндиларни тозалаш мақсадида тушган 2 нафар ходим ундан чиқолмай қолди. Қудуқ ичида сув кўпайиб кетган ва улардан бирининг тоби қочган. ФВВ қутқарувчилари ишчиларни олиб чиқди ва шифохонага жойлаштирди.


Спорт

дайжест

Ҳамма учун кутилмаган воқеа бўлди — Темур Кападзе Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»га трансфери ҳақида

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мураббийи Темур Кападзе Қозоғистон нашрига қисқа интервью бериб, Абдуқодир Ҳусанов трансфери, Қозоғистон ва Ўзбекистон футболи ҳақида гапирди. «Шундай номдор клуб ва мураббий Ҳусановни таклиф қилгани учун футболчимиздан жуда хурсандмиз ва фахрланамиз», — деди у.


Жаҳон

дайжест

Жанубий Корея президенти иккинчи уринишда ҳибсга олинди

Терговчилар иккинчи уринишда Жанубий Кореянинг ҳокимиятдан четлатилган президенти Юн Сок Ёлни исёнчиликда айблаб ҳибсга олди. Бу амалдаги, лекин ҳокимиятдан четлатилган давлат раҳбарининг қўлга олинишидаги илк ҳолатдир.


дайжест

Арманистон ва АҚШ стратегик шериклик тўғрисидаги хартияни имзолади

Арманистон ва АҚШ стратегик шериклик тўғрисидаги хартияни имзолади. Ҳужжат доирасида хавфсизлик ва мудофаа, иқтисодиёт ва демократия соҳаларида ҳамкорликни кенгайтирадиган махсус комиссия тузилади. Арманистон ИШИДга қарши коалицияга қўшилади.


дайжест

Бразилия мактабларида мобил телефонлардан фойдаланиш тақиқланди

Бразилия ҳукумати мамлакатдаги бошланғич ва ўрта мактабларда смартфонлардан фойдаланишни чеклади. Таълим вазирлигининг таъкидлашича, президент томонидан имзоланган қонун «болалар ва ўсмирларнинг руҳий, жисмоний ҳамда психологик саломатлигини ҳимоя қилишга қаратилган».


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!