Тошкент вилоятидаги «Ғишткўприк» чегара божхона пости орқали Ўзбекистонга буғу шоҳларининг ноқонуний олиб кирилаётгани аниқланди, дея хабар бермоқда Божхона бошқармаси матбуот хизмати.

Қайд этилишича, енгил автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилганда унинг юк хонасида божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 600 дона ҳайвон шохи борлиги аниқланган.

божхона, буғу, буғу шоҳлари

Яна бир ҳолатда эса мазкур постга пиёда кириб келган фуқаронинг қўл юклари кўрикдан ўтказилган. Унда 2 дона қопда оғзаки сўровда маълум қилинмаган ҳамда декларацияда ёзиб кўрсатилмаган 117 дона шоҳ борлиги маълум бўлган.

Фанлар академияси Зоология институти экспертиза хулосасига кўра, шохлар буғуга мансуб. Буғулар Евроосиё мамлакатларида учрайди ва улар Ўзбекистоннинг Қизил китобига киритилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.