Ўзбекистонда ёшларнинг интеллектуал ва илмий салоҳиятини оширишга хизмат қилувчи жаҳонда машҳур бўлган китобларни ўзбек тилига таржима қилиш ҳамда шу орқали уларни замонавий илм-фаннинг сўнгги ютуқлари билан яқиндан таништириб бориш тизимини йўлга қўйиш мақсадида 2023 йил ноябрь ойида президент қарори билан «Ёшлар учун 1000 китоб» лойиҳаси бошланган эди.


2024 йил давомида лойиҳа доирасида илмий-оммабоп мавзулардаги дастлабки 50 та китоб инглиз тилидан таржима қилиниб, нашрга тайёрланди.


Бу жараёнда иқтисодиёт, сиёсатшунослик, табиий фанлар, экология, сунъий интеллект каби турли йўналишлардан 30 дан ортиқ эксперт-мутахассис, 40 дан зиёд таржимон, 30 га яқин муҳаррир, ўнлаб мусаҳҳиҳ ва дизайнерлар қатнашди. Яқин вақт ичида ушбу китобларни чоп этиш учун очиқ тендер эълон қилиниши кутилмоқда.


Айни вақтда лойиҳа бошқаруви учун контент-менежер ва ташкилий-молиявий масалалар бўйича менежер лавозимларига номзодлар изланмоқда.


Контент-менежернинг вазифалари қуйидагилардан иборат:


  • чоп этиладиган китоблар рўйхатини лойиҳа Экспертлар кенгаши билан ҳамкорликда шакллантириш;
  • Экспертлар кенгашига китобларнинг рўйхатини шакллантириш, таржималар ва матн таҳрири жараёнларини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;
  • танланган китобларнинг муаллифлик ҳуқуқини қўлга киритиш ишларини ташкил қилиш, бунда агар зарурият бўлса, тегишли мутахассислар ёрдамидан фойдаланиш бўйича таклифлар киритиш;
  • нашриётлар, шунингдек, ҳар бир китобга бириктирилувчи экспертлар рўйхатини тасдиқлаш учун Экспертлар кенгашига таклиф киритиш;
  • ноширлар билан ҳамкорликни ривожлантириб бориш;
  • нашр сифатига масъуллик, белгиланган муддатларга қатъий риоя қилинаётгани устидан доимий назоратни олиб бориш;
  • Экспертлар кенгаши билан ҳамкорликда таржима ва таҳрир мактабини ҳамда анъаналарини шакллантириш ва ривожлантириш;
  • лойиҳа офисини бошқариш;
  • лойиҳа ҳақида Ёшлар ишлари агентлиги, лойиҳа Экспертлар кенгаши ва жамоатчиликка мунтазам ҳисобот бериб бориш.


Контент-менежер лавозимига номзодларга қўйиладиган талаблар:


  • олий маълумот;
  • соҳада камида 3 йиллик узлуксиз иш стажи;
  • давлат тилини мукаммал билиш (чет тилларини яхши билиш устунлик беради);
  • юклатилган вазифаларни мустақил бажара олиш.


Ташкилий-молиявий менежернинг вазифалари эса қуйидагилардан иборат:


  • лойиҳа режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • нашрга тайёрланган китобларни чоп этиш мақсадида тендер жараёнларини шаффоф ўтказилишини таъминлаш;
  • китобларни чоп этиш жараёнида белгиланган сифат талабларига риоя этилиши устидан доимий назоратни олиб бориш;
  • нашриётлар, босмахоналар, тегишли мутахассислар билан шартномалар тузиш жараёнини ташкил қилиш ҳамда тўловларнинг ўз вақтида ўтказилишини назорат қилиш;
  • чоп этилган китоблар тегишли кутубхоналар, мактаблар ва давлат идораларига етиб боришини ташкил этиш, уларнинг ҳисобини юритиш;
  • китобларнинг тақдимотлари ҳамда савдосини нашриётлар билан ҳамкорликда ташкил этиш;
  • китобларнинг ОАВ ва ижтимоий тармоқлардаги тарғиботини йўлга қўйиш;
  • лойиҳага ҳомийларни жалб қилиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
  • фаолияти юзасидан Ёшлар ишлари агентлиги, лойиҳа Экспертлар кенгаши ва жамоатчиликка мунтазам ҳисобот бериб бориш.


Ташкилий-молиявий менежер лавозимига номзодларга қўйиладиган талаблар:


  • олий маълумот;
  • соҳада камида 3 йиллик узлуксиз иш стажи;
  • давлат тилини мукаммал билиш (чет тилларини яхши билиш устунлик беради);
  • юклатилган вазифаларни мустақил бажара олиш.


Ҳар иккала лавозим номзодларига шинам офисда, қулай режимдаги иш, хорижий давлатларга хизмат сафарлари ва юқори ойлик иш ҳақи таклиф этилади. Танловда иштирок этиш истагидаги номзодлар 1000kitobhr@gmail.com манзилига CV юборишлари мумкин.


Маълумот учун, 2025 йилда лойиҳа доирасида нафақат илмий-оммабоп, балки бадиий асарлар ва болалар китоблари ҳам таржима қилиниши режалаштирилган.