Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист 63 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
У кўп йиллар давомида театр ҳамда кино соҳасида фаолият юритиб, ёрқин ва мазмунли роллари орқали томошабинлар қалбидан ўрин олган.
Равшан Жўраев театр ҳамда кино санъатини ривожлантиришда фидокорона хизмат қилиб, жонкуяр ва самимий инсон сифатида мухлислар қалбида мангу яшайди, дейилади хабарда.
Актёр «Бобур», «Чақалоқ», «Кўнгил кўчалари», «Шайтанат», «Буюк шараф» ва бошқа фильмлардаги роллари билан танилган. У бир муддат Маънавият ва маърифат маркази Сергели туман бўлими раҳбари лавозимида ҳам ишлаган.