Ўзгидромет агентлиги 18−22 январь кунлари содир бўлиши мумкин бўлган қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди.
Хавф кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:
- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
- Наманган вилояти: Поп туманида кузатилиши мумкин.