Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари президентларининг Абу-Дабидаги музокаралари якунида Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларация имзоланди.

Бундан ташқари,

  • Молиявий-техник ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;
  • Стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • инвестициялар, саноат ва илғор технологиялар, адлия, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги, фойдали қазилмалар соҳаларида ҳамкорлик қилиш тўғрисида идоралараро битимлар;
  • Маданият соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
  • Дипломатик академиялар ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим ва бошқалар имзоланди.

Бундан аввал, икки президент 2025−2027 йилларни Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг янги даври деб эълон қилганди. Бунда 2030 йилга қадар ўзаро савдо ҳажмини 10 баробарга кўпайтириш асосий вазифа этиб белгиланди.