Самарқанд шаҳрида 14 ёшли қиз ўзини 8-қаватдан пастга ташлаб жонига қасд қилди, дея хабар бермоқда «Газета.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов.

Қайд этилишича, ҳолат 13 январь куни соат 17:30 атрофида шаҳарнинг Баҳор маҳалласида содир бўлган. 29-мактабнинг 8-синф ўқувчиси М.Р. кўп қаватли турар жой биносининг 8-қават йўлак деразасидан ўзини ташлаган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида судга оид тиббий экспертизаси ҳамда масъул идораларга хизмат текшируви тайинланган, дейилади хабарда.