Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY9607 рейси 15 январь куни Россия аэропортига яқинлашаётганда двигателлардан бири ишламай қолди. Бу ҳақда авиаташувчи матбуот хизмати маълум қилди.
Бухоро — Москва (Внуково) йўналишида учаётган Airbus А320 самолёти экипажи тезкорлик билан зарур ҳаракатларни амалга оширди ва Внуково аэропортига қўнишни давом эттиришга қарор қилди. Қўниш муваффақиятли амалга оширилди, бортда 132 йўловчи бўлган, дея таъкидланади хабарда.
Uzbekistan Airways техник хизматлари ҳаво кемасида таъмирлаш ишларини олиб бормоқда. Жадвалга мувофиқ кейинги рейсларни бажариш учун Москвадан Внуковога аллақачон захира ҳаво кемаси жўнатилган.
Авиакомпания юзага келган ноқулайликлар ва ушбу самолётда олдиндан режалаштирилган парвозларнинг кечикиши учун узр сўради.