15 январь куни соат 12:32 да Ўзбекистонда эпицентри Қашқадарё вилоятига тўғри келган ер силкиниши қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.
Зилзила маркази — Деҳқонобод тумани. Координаталар: 38,66 градус шимолий кенглик; 66,64 градус шарқий узунлик. Магнитуда — 3,9. Чуқурлик — 10 км. Эпицентр Тошкентдан 363 км жанубий-ғарбда.
Зилзила кучи, шунингдек, Қамаши туманида ҳам сезилди — 2 балл.
Икки кун аввал Бухоро вилояти Қоракўл туманида 4 магнитудали ер силкиниши қайд этилганди.